Seshanba, 31.12.2024, 00:08
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 7
Mehmon: 7
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Iyun » 21 » Турмуш: «Ўгай болаларимга оналик қилишни хоҳламайман!»

08:18
Турмуш: «Ўгай болаларимга оналик қилишни хоҳламайман!»
— Билиб тегдим. Барчасига кўниб, чидайман деб, таваккал қилиб тегдим. Начора қисмат экан!.. Инсон тақдири жуда ажиб ва мукаммал яратилган. Ёзилганидан ўзгаси бўлармиди? Ёзилганидан қочиб бўлармиди? Бувим доим «Сен қанча талпинма, банданинг минг югургани, Худонинг бир буюргани бўлади», дерди. Ўша ўйлар билан катта бўлганим учунми, мен учун тақдир ҳукмидан ортиқ нарса йўқ…

Мен турмушга чиққан инсон яқин қариндошимизнинг дўсти. Илк учрашувларимизда мен ҳам, оила аъзоларим ҳам турмуш ўртоғимнинг фарзандлари борлигини билмаганмиз. Бу гапдан хабар топгач, барчамиз ҳайратдан ёқа ушладик.

— Мен қизимни оиласидан ажрашган одамга берарканманми? Тағин иккита боласи бор эмиш?! Асло рози бўлмайман!..

Ўша пайт дадамнинг ғазаби бутун уйни тутгани эсимда. Ўзим ҳам ҳайратда қолиб, ўйланиб ўтирар, менга ёқиб қолишга улгурган йигитнинг аввал хотини бўлгани миямни ғувиллатарди.

— Тоға, агар у яхши одам бўлмаганида, мен сизга, жиянимга уни раво кўрармидим? — деди аммамнинг ўғли.

— Аслида, мен сендан хафаман жиян! — бир коса сувни тўхтамай ичиб олган дадам чуқур хўрсинди. — Ахир синглинг ҳали оила қурмаган бўлса, мана шу йигит унга мосми, ўзинг айт?!

— Ким кимга муносиб эканини фақат Худо билади, — гапга аралашган бувим дадамга қаради. — Қизингни уйланмаган, тўй кўрмаган йигитга бердинг ҳам дейлик, лекин бир инсоннинг яхши-ёмонлиги фақат шулар билан ўлчанадими? Эртага ўша сен  муносиб деб билган йигит қизингга нолойиқ бўлса-чи?!

Бувим ўша пайт нима учун эрим тараф бўлгани ёдимда. Эрим бувим билан ҳам келиб гаплашган, унинг розилигини олиб, энг аввало, ҳақиқатни унга айтган эди. Хуллас, анча талашиб-тортишишлардан сўнг ота-онам мени у йигитга беришга кўнишди. Ҳаётимиз жуда гўзал бошланди. Эримнинг қатъиятлилиги, зиёли, мард, меҳрибон эканлиги мени ҳалигача жуда хурсанд қилади. Атрофдаги аёлларнинг эри ҳақида эшитсам, бахтимга ич-ичимдан шукр қилиб, хурсанд бўлиб кетаман. Оиласини боқа олмаётган, хотинига меҳр беролмаётган, ҳеч нарса қўлидан келмайдиган эркаклар орамизда жуда кўп. Айнан шундайлар туфайли ҳам бечора аёллар рўзғор юкини бўйнига олиб, эрларига гап бермайдиган «хотин ака»ларга айланиб бўлишган. Менинг турмуш ўртоғим эса тамомила бошқа дунё. У доим кўнглимга қараб, эҳтиёжларимни оғринмай қондиради. Ўртамиздаги ҳурмат, меҳр-муҳаббатдан баъзида жуда қувонаман. Аммо айтишганларидай, бу дунё бир кам дунё…

Турмуш ўртоғим аёли билан хиёнат туфайли ажрашган. Бир йил давомида маълум сабабларга кўра чет давлатда қолиб кетган хўжайиним. Уйга қайтгач аёлининг хиёнатини билган. У ўзини оқлашга-да уринмай, уйдан қочиб кетгач, эримнинг ягона дарди фарзандларини ундан олиш бўлган эди. Биз турмуш қураётган пайтимизда эрим менга фарзандларисиз яшолмаслигини, уларни ўзи катта қилмоқчилигини айтди. Тан оламан, аввал бошиданоқ мен бу нарса ҳақида билдим ва рози эканимни билдирдим. Бироқ…  Бироқ ҳозир чидай олмаяпман. Не-не орзулари бор  қиз бирданига онага айланди. Очиғини айтсам, эрим болаларини хотинидан ололмаса керак, деб ўйлагандим. Аммо эрим айтганини қилди, болалар ҳозир биз билан яшашади. Уларга қараш, оналик қилиш эса табиийки менинг бўйнимда. Эрим билан ўртамиздаги муносабатлар, яна қайтараман, ҳавас қилгулик даражада. Аммо икки болага қараш, уларнинг кўнглига йўл топиб, инжиқликларига сабр қилиш менга малол келяпти. Қиз бола қанчалик эрка бўлмасин, ўзи фарзанд кўргач, оналик маъсулиятини ҳис қилади. Боласининг митти қўллари, ширин ифори, қиқир-қиқир кулишларига маст бўлиб, оналик мақомидан лаззатлана бошлайди. Лекин дабдурустдан олти-етти ёшли болаларга оналик қилиш, бу бошқа масала…  Уларга овқат тайёрлаш,      кийимларини ювиш, ортларидан йиғиб-териш…  Буларнинг бари бир сўз билан айтганда, қийин! Илтимос, менга «Сен ўзинг аввалдан билгансан, энди сабр қил», деманг. Инсон олдинда уни кутаётган   қийинчиликлар юкини билмайди! Ҳозир ўйлаб қоламан: агар мен мана шу қийинчиликларни аввалдан танимда ҳис қилиб кўра олганимда бу никоҳга розилик берармидим? Эрим учун розилик берардим. Чунки эрим мард, чин маънода яхши инсон. Ҳамма гап менда! Мен унинг болаларига оналик қилишни истамаяпман. Шунчаки уларга меҳр бериш қўлимдан келмаяпти. Атрофимда югуриб юришлари, умуман улар билан бир том остида яшаш менга оғирлик қилмоқда. Баъзан уларнинг кўзларига қараб, раҳмим келиб кетади. Аммо, қандай тушунтирсам экан, мен уларни қабул қилишим имконсиз нарсага ўхшайди. Мана шу вазият ҳақида ўйлайверганим учун ҳам турмуш ўртоғим билан сўнгги пайтлар тортишиб қоляпман. Ўзимча, болаларни онасига қайтаришга эримни кўндиришни ҳам ўйладим. Лекин эрим бунга кўнмаса керак. У болаларини жондан ортиқ яхши кўради. Мен ўзимдаги бу чорасиз ҳолатни қандай енгиб ўтишни билмай қийналиб кетдим. Нима қилсам, тутган йўлим тўғри бўлади? Болаларни онасига бериб юборишга кўндиришим, эримга шарт қўйишим тўғри бўладими?..

САДОҚАТ

Тошкент вилояти

Сайёра АЗЛАРОВА, «Insight» амалий маркази психологи:

— Сизнинг дардингизни    тинглаб, аввало, шуни айтмоқчиман: ҳамма ҳам сиз кўрсатган мардликни қила олмайди. Яъни фарзандлари бор одамга турмушга чиқмайди. Сизнинг бу ишингиз мақташга арзигулик сифатларингиздан бири. Иккинчи мақташга лойиқ сифатингиз эса эрингизга берган таърифларингиз. Сабаби, жуда кўп аёллар эрига бундай таъриф бериб, улардан мамнун бўлмайди, бир умр яхши инсон билан яшаб унинг қадрига етмайди. Вазиятга келадиган бўлсак, энг катта ютуғингиз эрингиз сиз орзу қилгандак инсон!

Дастлаб бир нарсани тушунинг. Муаммо ҳозир турмуш ўртоғингизда ёки ҳатто унинг болаларида ҳам эмас, муаммо сизда. Қизлар кўпинча ўсмирлик босқичига ўтаётган пайтда ўз онаси билан келишмовчиликларни бошдан кечиришади ва ўша даврдан қолган асорат кейинчалик юзага чиқади. Эҳтимол, ҳозир айнан ўша муаммо юзага чиққандир. Агар қўлингиздан келса, эпласангиз, болалик пайтингизни таҳлил қилинг. Ичингизда она қандай бўлиши кераклигини, бошқаларга, аниқроғи, болаларга меҳр кўрсатиш эҳтиёжи борлигини тушунишингизни маслаҳат берардим.

Тасодифлар тасодифан бўлмайди. Аввало, сизнинг бундай инсонга турмушга чиқишингизга олиб келган нарса ҳам сизнинг қайсидир эҳтиёжларингиз ҳисобланади. Аммо энди, «Мен бу йўлга келиб адашдим, чидай олмаяпман, воз кечаман», дейишингиз ноўрин.   Айтганингиздек, турмуш ўртоғингиз меҳнат қилишингизга, курашишингизга арзийдиган инсон. Агар ўзингизни-ўзингиз таҳлил қилиш, ўсмирлигингизни эслаш қўлингиздан келмаса, психологга боришни тавсия қилган бўлардим. Биз атрофимиздаги одамларнинг хатти-ҳаракати, гап-сўзларидан қониқмасак, уларнинг ўзини тутиши бизга ёқмаса, онг остимизда ўзимиз англамаган ҳолда болалигимиздаги ечилмаган муаммолар билан юзлашамиз. Болалигимизда бизни норози қилган одамлар, ота ёки она билан низо қилаётган бўламиз, аслида.

Сиз чиройли келажакни, яқинлар орасидаги ҳавас қилгулик мартабани истасангиз, эрингизга лойиқлигингизни исботланг. Бу учун энг яхши йўл — болалар. Қийин жиҳат «Мен бу болаларни ўзим туғмаганман», деган нарса. Тўғри, сиз уларни тўққиз ой қорнингизда кўтариб юриб, кичкина қўл-оёқчаларини тутмай туриб онага айландингиз. Аммо бу сиз айтган нарсалар бари иккинчи даражали! Аслида, аёлларнинг барчаси то ёшлигидан бошлаб оналик инстинктига эга. Сизда оналик ҳисси туғма. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, сиз кўчадаги бегона болага ҳам оналик қила оласиз! Чунки биз аёлларда кўчадаги йиғлаётган болани кўрсак ҳам уларни конфет бериб бўлса ҳам овутишга ҳаракат бўлади. Сабаби, бизнинг оналик ҳиссимиз туғма.

Фақат сўнгги даврларда тараққиёт, аёлларнинг эркаклар билан тенглашиб феменистик қарашларнинг ортиши туфайли туғма инстинктимиз бироз ортга чекинган. Лекин, барибир, оналик ҳисси бизда сақланиб келинмоқда. Сизга Аҳмад Лутфи Қозончининг «Ўгай она» ва Абдулла Қаҳҳорнинг «Болалик» китобларини ўқишни тавсия қилган бўлардим. Агар шундан кейин ҳам сиз руҳий ҳолатингиздан қониқмасангиз, психолог ҳузурига боринг. Аммо ёдингиздан чиқарманг «Боланинг бегонаси бўлмайди!»

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 408 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Iyun 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz