TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Шу йил 2 январ куни Минск шаҳридан оқиб ўтган Свислочи анҳоридан коммунал хизмат ходимлари спорт сумкасини топиб олишди. Сумканинг ичида эса аёл кишининг кесилган қўллари бор эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари дарҳол топилманинг шахсини аниқлашди. Орадан тўрт кун ўтгач, Витебскда туркманистонлик талаба Ботир А. қўлга олинди.
26 ёшли Ботирнинг айтишича, 37 яшар Юлия билан улар бир-бирларини севишган экан. Аммо Юлияни нима учун ўлдирганини ҳозирча терговчиларга айтмади. Шуниси маълумки, Юлиянинг укалари опаси изсиз ғойиб бўлганидан хавотирланиб, у яшайдиган квартирага келган. Не кўз билан кўришсинки, квартира ичкарисида қўллари кесиб олинган мурда ётарди. Мурда бир ҳафтага яқин қолиб кетгани сабабли чириш палласига кирганди.
Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Қотил талаба айби исботланса, камида 15 йилга қамалиши мумкин.