![](/_nw/24/81234556.jpg)
Сўнгги хабарларга қараганда, шу йил 26 июл куни 2000 йилда туғилган Ўрозов Сулаймон номаълум сабабларга кўра оламдан ўтган. У 2018 йил ноябрида ҳарбий хизматга чақирилган. Кушкадаги чегара қўшинларининг 2108 ҳарбий қисмида йигитлик бурчини ўтаган.
Ота-онасига қўнғироқ қилиб, Сулаймон заҳарланиш туфайли вафот этганини айтишган. Аммо мурдани олиб келишганда, қорин қисми тилкалаб ташланган, ички аъзолари суғуриб олиниб, ёрилган жойи яна тикиб қўйилганди. Бундан ташқари, бош чаноғи очилган, мияси олиб ташланган. Мурда қонга бўялган ҳолда эди.
Марҳумнинг яқинлари айтишдики, бел қисми бир неча жойидан тешиб, тешилган ерларга латта тиқиб қўйилибди.
Туркманистон мудофаа вазирлиги ва ички ишлар вазирлиги вакиллари бу тешиклар нима учун пайдо бўлгани, мия ва ички аъзолар нега олиб ташланганини тушунтириб бера олишмади. Қолаверса, жасад шу қадар қуриб қолгандики, гўё анча олдин ўлгандек…
Маҳаллий ҳокимият раҳбарлари Сулаймонни ўша куни дафн этдиришди.
Яқинларининг айтишича, мамлакат мудофаа вазирлиги ва бошқа етакчи ташкилотлар уларга ҳеч қандай моддий ёрдам кўрсатишмади. Ваҳоланки, Сулаймон оилада тўнғич ўғил, бунинг устига отасиз ўсганди.
— Отаси Қурбонали уч йил бурун 41 ёшида оламдан ўтган, — дейди марҳумнинг яқин қариндошларидан бири. — Онаси уч болани ёлғизликда катта қилди.
Туркманистон мудофаа вазирлиги вакиллари бу ҳақда ҳам ҳеч қандай шарҳ беришни исташмади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|