TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Туркиялик депутатнинг уйида хизмат қилган ўзбек қизи жонига қасд қилди…
Туркиядаги «Туркия тараққиёти ва адолат» партияси депутати Ширин Уналнинг хонадонида хизмат қилиб келган ўзбекистонлик 21 ёшли Нодира Қодирова депутатга тегишли тўппонча ёрдамида ўзини отиб қўйган. У анчадан бери депутатнинг бемор хотинини парвариш қилиш билан шуғулланарди.
Фожиа содир бўлишидан бир кун олдин Қодирова Лайло деган дугонасига у хизмат қиладиган уйда даҳшатли воқеалар содир бўлаётганини шипшитганди. Аммо аниқ нималар бўлаётганини айтмади. Нодиранинг акаси Муҳаммадали ҳам журналистларга берган интервьюсида бу фожиага сира тушуна олмаганини айтиб ўтди.
— У олий ўқув юртига киришни режалаштирганди, — деди Муҳаммадали. — Туркияда тўрт йилдан бери яшаб келган. Муаммолар ҳақида ҳеч қачон гапирмаган. Ажабланарлиси, суд тиббий экспертиза ҳам шошилинч тарзда ўтказилибди. Ҳеч нарсага тушунмадим…
Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Нодира жонига қасд қилган куни депутат Ширин Унал ҳам уйда бўлган. Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари фожиа ҳақида ҳеч нарса дейишмаяпти. Депутат ҳам журналистларнинг саволларига жавоб беришдан бош тортди.