Туркия халқ вакили, истеъфодаги генерал Ширин Унал Нодира Қодированинг иши юзасидан мамлакат парламентида илк дафъа изоҳ берди.
Ҳукмрон АК партияси вакили кўнгилсизлик рўй бергач, нималар бўлганини жонли эфир чоғида гапириб берди. Бу ҳақда «Twitter» тармоғининг «Biz10 TV» саҳифасида маълум қилинган, деб ёзмоқда kun.uz.
«Икки ҳафта аввал хонадонимизда кўнгилсизлик рўй берди. Сўзимнинг аввалида марҳумага Аллоҳдан раҳмат тилайман.
Бу бечора қиз январь ойида келган бўлиб, 20 йилдан буён тўшакка михланиб қолган бемор рафиқамга қараётган икки хизматкордан бири эди. Кейинги 2-3 ойда унда руҳий ўзгаришлар бўлаётганини сезиб, иккинчи хизматчини олдик. Нодира уни кетказмоқчи эди, ўзини кетказди, Аллоҳ раҳматига олсин.
Ҳодисанинг 5-дақиқасида полиция, тез ёрдам келди. Улар келгунга қадар биз кичик қизим билан у қамалиб олиб ўзини ўлдирган хона эшигини очишга уриндик. Елкам ҳали ҳам оғрияпти, афсуски, эплай олмадик. 3-4 полиция ходими эшикни очишга урина бошлади ва ниҳоят очишди. Қизни элтгичга қўйиб тезда шифохонага етказдилар.
Ярим соатларда Анқара полицияси мудири ёнимизда эди. Бир неча дақиқалардан сўнг навбатчи прокурор ҳам етиб келди. Мен ҳар иккисига қўлимдан келгунча ёрдам беришимни айтдим.
Оиламизнинг ҳар бир аъзоси бемор хотинимдан тортиб, иккинчи хизматчимизгача, кечанинг ярмига қадар саволларга жавоб бердик. Прокурорга 15 дақиқа давомида ҳодисани сизларга тушунтираётганим каби барчасини сўзлаб бердим. Сўнгра прокурор шифохонага бориб, у ерда ҳам суриштирув ўтказди.
Мен депутатлик дахлсизлигим борлигига қарамай, бармоқ изларимни топширдим, порох излари бор-йўқлигини аниқлаш бўйича амалиётларини ўтказишди. Аллоҳ ҳеч кимнинг, сизнинг ҳам, менинг ҳам бошимизга бундай кўргиликни солмасин», – деган Уналнинг сўзлари билан якунланади видеолавҳа. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|