TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Заҳарли ўргимчаклар Туркиянинг Қирққалъа вилоятида кузатилган. Шу вилоятда жойлашган Кескин шаҳридаги учта хонадонда Сольпути деб номланган заҳарли ўргимчакларни топишган. Бу ўргимчаклар халқ орасида туя ўргимчаги ҳам деб юритилади. Уларнинг узунлиги 13-15 сантиметрга тенг.
Сольпути ўргимчаги бир метр юқорига сакрай олади. У қумурсқалар, ҳатто калтакесаклар билан озиқланади.
Сольпути ўргимчаги чаёнларни ҳам бир ташланишда еб ташлайди. Жағ қисми шу қадар мустаҳкамки, одам тирноғи, қуш суякларини тишласа узиб олади. Бу ўргимчак тури асосан Австралия, Ўрта Осиё, Европа жанубида кўп учрайди.
Лекин Сольпути заҳри инсон ҳаёти учун хавф туғдира олмайди. Нари борса, жиддий хасталикларга учратиши мумкин.
Ҳозирда Туркиядан топилган Сольпути ўргимчаклари тадқиқотлар учун мутахассисларга етказилган.