TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Истанбулда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси киллари меҳмонхона бизнеси билан шуғулланувчи Туркиянинг Elite World Hotels компанияси Бошқаруви кенгаши раиси Жўшқун Элик (Coşkun Elik) билан учрашишди, деб хабар қилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Учрашувда Қўмита мутахассислари томонидан Ўзбекистонда ўтказилаётган ислоҳотлар, туризм соҳасини ривожлантириш учун яратилаётган шароитлар ва давлат томонидан берилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди. Мутахассисларимиз компанияга тегишли меҳмонхоналарга ташриф буюриб, у ерда кўрсатиладиган хизматлар сифати даражасини кўздан кечиришди.
Шунингдек, Ж.Элик Тошкент шаҳридаги "Чорсу” меҳмонхонаси биносида 5 юлдузли меҳмонхона ташкил қилишга қизиқиш билдирди. Мазкур лойиҳани кўздан кечириш ва унга инвестиция киритиш масаласида музокара ўтказиш учун компания раҳбарининг Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилмоқда. Учрашув якунига кўра, келгусида ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга келишилди.