Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ЮНЕСКО рўйхатига киритилган ҳудудлардан ташқари Самарқанд шаҳридаги ер участкалари меҳмонхоналар қуриш учун "E-IJRO AUKSOIN”да электрон онлайн-аукцион орқали жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этилади.
Шунингдек, шаҳарнинг "Университет ҳиёбони”, И. Каримов, А. Навоий ва Пушкин кўчаларида хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда 2019-2021 йилларда туризм инфратузилмаси ташкил этилади.
- Қарорга кўра: - "Боғи баланд” ва "Боғи Шамол” боғлари жойлашган жойни аниқлаш орқали қайта ташкил этилади ва тарихий қиёфаси қайта тикланади; - "Шероз қалъа” , "Добуссия”, Ревдат шаҳарчаси – Кофир қалъа, Афросиёб шаҳарчасидаги археологик ёдгорликлар ЮНЕСКО билан келишган ҳолда реставрация қилинади; - археологик ёдгорликлар ҳудудида "очиқ осмон остидаги” музейлар ташкил қилинади ва ташриф буюрувчиларни электрон ҳисобга олиш тизими жорий этилади.
2019 йил 1 октябрдан бошлаб, туризм мавсуми давомида (март-ноябрь) "Регистон” комплекси ҳар куни соат 7:00 дан 24:00 гача ишлайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|