1. Туман ҳамиша 1 километр юқорида бўлади.
2. Туманга айланган сув томчилари атиги 0, 01 мм ҳажмга эга бўлади.
3. Қуюқ туман ўзида 1200 томчи сувни мужассам этган. Ҳавони намлаш учун шу миқдорнинг ўзи етиб ортади.
4. 1987 йил февралида Украина пойтахти Киев шаҳрида ғалатомуз туман тушган ва у 73 соат давомида тарқамаган.
5. Дарёлар ва бошқа сув ҳавзалари тепасида пайдо бўладиган туман одатда узоқ сақланади.
6. Туман аксар ҳолларда эрта тонгда тушади. Чунки шу маҳал ҳаво ҳарорати энг паст даражада бўлади.
7. Дунёдаги энг сертуман ҳудуд сифатида Канададаги Ньюфаундленд ороли эътироф этилади. Орол йил давомида деярли ҳар куни қуюқ туман остида бўлади.
8. Ёзда тушадиган туман қишдагисига нисбатан қуюқроқ бўлади. Бу ҳаво ҳароратининг юқорилиги билан боғлиқ.
9. Атакама саҳросида яшовчи одамлар ўзлари учун керакли сувни эрта тонгда тушадиган тумандан ажратиб олишади. Бунинг учун махсус ускунадан фойдаланишади.
10. Намибияда умргузаронлик қилувчи қўнғизлар асосан саҳрода яшаб, худди атакамаликлар каби эрталаблари туман орасидан сув ажратиб олади. Шу йўл билан чанқоғини қондиради.
11. Агар кўриш масофаси 50 метрдан ошмаса, бу туман расман қуюқ дея тан олинади.
12. Туман буғланувчи, адвектив, радиация, муз, дўл, ер усти каби турларга бўлинади.
13. Қишда туман ҳаво ҳарорати пастлиги ҳисобига ёздагига нисбатан узоқроқ туриб қолади.
14. Бир кубометр ҳажмга эга туманда 0, 5 миллилитр сув мавжуд бўлади.
15. Бир неча асрлар олдин Лондон туманлар шаҳри деб аталган. Чунки бу шаҳар ҳамиша туман исканжасида бўлган. Ҳозир иқлим ўзгариши туфайли Лондонда ҳам илгаригига қараганда камроқ туман тушадиган бўлган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|