1. Миср саҳроларида яшовчи кўчманчи аҳоли туяни жуда қадрлайди. Умуман олганда, «Туя» сўзи арабчадан таржима қилинганда, «Гўзаллик» маъносини беради.
2. Гарчи ўркачи бўлса-да, туянинг умуртқаси тўғри ўсган.
3. Ўркачга йиғилган ёғ туяни нафақат очликдан асрайди, балки ҳаддан зиёд иссиқ ҳавода ҳам тана ҳароратини меъёрда ушлаб туради.
4. Туя бир ичишда 200 литрга яқин сув ичади. Кейин ҳафталаб чанқаш нелигини билмасдан яшайди.
5. Дунёда энг қайсар жонивор аслида эшак эмас, туя экан. Агар ётиб дам олишни хоҳласа, ҳеч қандай куч уни ўрнидан қўзғата олмайди. Турғазмоқчи бўлган одам чегарадан чиқса, юзига туфлаб ташлайди.
6. Туя тепишга ҳам уста. У отлар каби олдинга ва орқагагина эмас, тўрт томондаги одам ё ҳайвонни тепа олади. Оёқлари шундай ҳаракатга мослашган. Улардаги эластиклик даражаси юқори.
7. Африка давлатларида туя илоҳий жонивор сифатида қадрланади.
8. Туя сув бор жойни 50-60 километр узоқликдан ҳис этади. Бир кеча-кундузда 30-40 килограмм овқат ейди.
9. Қишда совуқдан сақланиш учун туя танасида узун ва қалин юнглар ўсиб чиқади.
10. Туя гўнги ҳаддан ташқари қуруқ бўлгани боис саҳроларда яшовчи кўчманчи қабилалар бу гўнгни қиш кунларида ёқилғи сифатида ишлатади.
11. Туя ўртача 35-40 йил умр кўради.
12. Туя денгиз ёки дарёга тушса ҳам аъло даражада суза олади.
13. Туя ўз вазнидан 50 фоиз кам оғирликка эга юкни тўхтамасдан 40 километр масофагача кўтариб бора билади. Агар устида юк бўлмаса, тўхтовсиз юз километрлаб йўл босади.
14. Агар зарурат туғилса, туя отдан ҳам тез чопади.
15. Бир ва икки ўркачли туялар жинсий муносабатга киришса, улардан туғилган бола «нортуя» деб аталади.
16. Туя сути сигирникидан икки ҳисса фойдалироқ. Бу сут таркибида кальций, магний, темир, фосфор, «С», «Д» витаминлари, фойдали минераллар ҳамда микроэлементлар кўп. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|