TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Америка президенти Дональд Трамп смартфон ва планшетлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган дунёга машҳур «Apple» корпорациясига Хитойдан кетишни таклиф қилди. Шу ҳақда Руминия президенти Клаус Йоханнис билан бўлиб ўтган учрашувдан кейинги брифингда сўз юритди.
— Мен «Apple»га ўхшаган Америка компанияларига, — деди Трамп. — Жуда қисқа вақт ичида керагича ёрдам бера оламан. Лекин улар Хитойдан кетишлари керак. Билинг, менсиз «Apple» каби йирик корпорацияларга жуда қийин бўлади.
Трампнинг ҳисоб-китобига қараганда, Хитой сўнгги бир ярим ой ичида икки миллионта иш ўрин йўқотди. Негаки, кўп компаниялар Америка божи йўқ давлатларга кўчиб ўтди.
— Хитой ҳали бундан ҳам кўпроқ иш ўринларини йўқотади — деди Трамп. — Ишонинг, мен «Apple» корпорацияси Хитойда «Mac Pro» компьютерлари йиғишга ҳозирлик кўраётганидан хабар топдим. Қарши сўз айтганим йўқ. Фақат огоҳлантирдим. Хитойдан Америкага олиб кириладиган маҳсулотлар учун катта миқдорда қўшимча бож тўланишини айтдим. Ана энди корпорация раҳбарлари би-ир танасига кенгашиб кўрсин!