TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Фотима Мирзоқулова исмли онахон Тожикистоннинг энг кекса фуқароларидан бири эди. Шу йил 25 январ куни онахон 127 ёшда вафот этди.
Онахон 1893 йил 13 март куни таваллуд топган. Унинг 8 фарзанди, 200 нафар невараси ва эвара, чеваралари бор. Фотима она умри давомида учта тарихий давр — Россия подшолиги, СССР ва Тожикистон мустақиллигини кўриш бахтига муяссар бўлган.
Фотима она бир умр ўзи яшайдиган Сўғд вилояти Ашт туманига қарашли Дахан қишлоғидаги пахта далаларида беармон меҳнат қилган. Пенсияга чиққандан кейин ҳам уйда ўтириб қолишни истамай, далага чиқиб кетган. Ҳар пахта мавсуми Фотима онасиз ўтмасди.
Расмий маълумотларга кўз ташлайдиган бўлсак, Тожикистонда ёши 100 дан ошган 78 нафар фуқаро истиқомат қилади. Уларнинг 50 нафари аёллардир.