Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг 2019 йил 24 октябрь кунги ҳукмига кўра, Тожикистон Республикаси фуқароси Нарзуллоев Мухибулло Хасанович, Тожикистон Республикаси, Сўғд вилояти, Истарафшон шаҳридаги "Рушнои аср” МЧЖда юрист лавозимида ишлаб келиб, 2019 йил 12 июнь куни ўзининг курсдошлари (дастлабки терговда қисми ажратилган) билан "гашиш” гиёҳвандлик воситасини давлат рақами 6669 КО02, "Mersedes Benz 220” русумли автомобиль ичида истеъмол қилиб, истеъмолдан ортиб қолинган 1,6 грамм "гашиш” гиёҳвандлик воситасини мазкур автомобиль салонидаги узатмалар қутиси ёнидаги алоҳида қутичага ҳуфиёна усулда яшириб, ушбу "гашиш” гиёҳвандлик воситасини юқорида қайд этилган автомашинада сақлаб келиб, 2019 йил 29 июнь куни соат 10:20 ларда Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 6669 КО02 бўлган "Mersedes Benz 220” русумли автомобилида ушбу 1,6 грамм "гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказмоқчи бўлган вақтда божхона ходимлари томонидан ушланган.
Суд, М.Нарзуллоевга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини, оилавий аҳволини ва чет эл фуқароси эканлигини инобатга олиб, М.Нарзуллоевни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57, 59-моддаларини қўллаб, 100 баравари-20.273.000 сўм жарима жазосини тайинлади.
Шу билан биргаликда, М.Нарзуллоевни "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида”ги 408-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилиши ҳам белгиланди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|