Тожикистоннинг Мирзо Турсунзода шаҳри яқинидаги Батош қишлоғида яшовчи 23 ёшли Хусрав исмли йигит қўшни қишлоқдаги Санам деган қизни севарди. Яқинда қиз уни ярим тунда учрашувга таклиф қилди. (Астағфирилло!!!)
Шубҳасиз, Хусравбек учрашувга қанот бойлаб учиб борди. Афсуски, уларни қизнинг отаси ва акалари тутиб олишди. Хусравни кўплашиб арматура билан обдон калтаклашди. Кейин эса чуқур қазишди-да, Хусравни чуқурга ташлашди. Сўнгра томоғига қадар кўмишди. Қизнинг отаси айтдики, бундай номуссизликни кўтара олмайди. Агар Санамга уйланишга розилик билдирмаса, шу чуқурга тириклай кўмиб ташлашини айтиб қўрқита бошлади. Қўрқиб кетган йигит дарров рози бўлди. Шундагина уни чуқурдан чиқариб олишди. Йигит эса уйига келди-ю, оғилхонага кириб ўзини осиб қўйди. Нега? Ахир, Санамни севарди-ку! Нимага бундай йўл тутди?..
Бу саволларга албатта терговчилар жавоб топади. Айни пайтда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёни давом этмоқда.
Бу масалада бизнинг ўз тахминимиз бор. Агар Хусрав Санамни севса, отасининг бу талабидан хурсанд бўлиши керак эди. Чунки икки севгувчи дил бирлашади. Бундан ортиқ бахт бўлмасди. Фикри ожизимизча, Санам Хусравга қадар ким биландир бўлган-у, бокиралигига путур етган. Ота ва акалари бу юкни Хусравнинг бўйнига илишни ният қилишган. Яна бир ҳақиқат борки, одобли, шарм-ҳаёли қиз ҳатто, севган йигитини ҳам ярим тунда учрашувга таклиф этмайди. Тағин худо билади.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|