Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида яшовчи эркак (исми сир тутилган) ўзининг 19 яшар қизини зўрлаганликда ва номусини поймол қилганликда айбланди. Ҳозирда у қўлга олинган ва тергов изоляторида сақланмоқда. 19 ёшли Гулнора (исми ўзгартирилган) яқинда шу ҳақда маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига шикоят қилганди. Суд тиббий экспертиза ҳақиқатан қизнинг номуси булғанганини тасдиқлади.
Гулноранинг айтишича, отасининг тегинишларидан чарчабди. Охирги марта номусига теккач, жонига қасд қилиш мақсадида Сирдарёга ўзини отган. Аммо тасодифан шу ердан ўтиб кетаётган ўткинчи қизни қутқариб олиб милиция бўлимига олиб борган.
— Бу воқеа сентябр ўрталарида бўлиб ўтган, — дейди Гулнора. — Кечаси соат ўн бирларда отам мени ёнига чақирди. Мен киришни истамадим. Лекин бувим мени уришиб отамнинг ёнига киришга ундади. Кирдим. Отам менга ҳар доимгидек тегина бошлади. Мен «Бу нима қилганингиз? Ахир, мен қизингизман!», дедим. У эса менга ёпишиб бир неча марта бошимни деворга урди. Мен ҳушимдан кетдим. Худди шу маҳал отам номусимни булғабди. Онамга, бувимга шу ҳақда айтдим. Уларнинг ҳеч бири менга ишонмади…
Яна Гулнора шуни алоҳида айтиб ўтдики, ота тарафдан барча қариндошлари ундан юз ўгирибди. Отасини қаматгани учун кун беришмаяпти экан. Чунки отаси нима қанд емасин, қаматишга ҳақли эмаскан. Шу сабабли аризасини қайтариб олишни талаб қилишмоқда.
Гулнора билан «Гулрухсор» аёллар маркази психологлари суҳбатлашишди. Қиз уларга айтибдики, отаси 9 синфда ўқиётган пайтдан бери унга тегажоғлик қиларкан.
— Опам ҳам турмушга чиқиб ота уйни тарк этаётганда, «Худога шукр, шу уйдан бокира бўлиб чиқиб кетяпман» деганди. Кейин билсам, отам опамга ҳам тегинавериб тинчлик бермас экан. Кунларнинг бирида опамни ҳам зўрлаган экан. Лекин бокиралиги ўзи билан қолибди, хайрият…
Гулнора қашшоқ оилада улғайган. Шу сабабли 9 синфни тугатгандан кейин мактабга боришни ҳам бас қилиб уй ишлари билан банд бўлган. Отаси ҳам, онаси ҳам деярли сўқир. Кўриш имкониятлари ёмон. Онаси бу ҳам етмагандек кар. Онасига кўп марта отасининг қилиқларини айтган. Бироқ она карлиги туфайли эшита олмаган.
«Гулрухсор» аёллар маркази ходимаси Сабоҳат Бобожонованинг гапига кўра, Гулнора ҳозир реабилитация марказига жойлаштирилган. Умуман, Тожикистонда номуси булғанган қизларни, аёлларни жамоатчилик ҳимоя қилмас экан. Шунинг учун кўп қизлар дардини ичга ютган ҳолда тек ўтиравераркан.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|