TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Тожикистонда банк бош ҳисобчиси ўзини отиб ўлдирди…
Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилоятидаги «Амонатбанк» банки бош ҳисобчиси Ориф Турдиев банкда юқори ташкилот тарафидан ўтказилган аудит текширувидан сўнг стресс ҳолатига тушиб қолган ва 5 октябр куни банк қўриқчисига тегишли тўппончани олиб кабинетига кирган. Олдин бир марта полга қарата тўппончадан ўқ узган. Иккинчи ўқ эса Турдиевнинг бош қисмига йўналган. Ориф Турдиев касалхонага етмай, йўлда оламдан ўтди.
Айтишларига қараганда, Ориф Турдиев шу банкда 1972 йилдан бери ишларкан. Охирги йилларда банк бош ҳисобчиси лавозимида фаолият юритган. Банк раҳбарларининг тахминига кўра, Ориф Турдиев аттестациядан ўта олмаган. Шу сабабли жонига қасд қилган бўлиши мумкин. Бошқа бировлар эса кейинги пайтларда бош ҳисобчига раҳбарлар тез-тез босим ўтказганини таъкидламоқда.
Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.