Эртага, 5 июнь куни нишонланадиган ҳайит байрамида Тожикистон Дин ишлари қўмитаси ходимлари мамлакат бўйлаб байрам дастурхони қандай безатилганини текшириш учун рейд ўтказади.
Zarnews’нинг ёзишича, улар турли хонадонларга тўсатдан киради ва дастурхон қандай безатилганини текширади. Агар хонадон эгалари томонидан тузалган дастурхон белгиланган нормалардан ошиқ бўлса, «исрофга йўл қўйилган» деб, ўша хонадон эгаларига 5000 сомоний (тахминан 4,5 миллион сўм) жарима солинади.
Белгиланган нормага кўра, дастурхонда мевалар, миллий ширинлик ва пишириқлар, қуруқ мева ва овқат бўлишига рухсат бор. Аммо уларнинг миқдори ошиб кетмаслиги ва исроф бўладиган даражада бўлмаслиги лозим.
Ушбу нормалар 2017 йилда қабул қилинган «Турли маъракалар ва анъаналарни ўтказиш ҳақидаги қонун»га мувофиқ тузилган. Ўшандан бери ҳар йили жойларда нафақат ҳайит байрамларида, балки бошқа байрамларда ҳам, шунингдек турли маъракаларга ҳам Дин ишлари қўмитаси ходимлари рейдларга чиқишади ва аҳолининг байрамлар ва турли маъракаларда юқоридаги қонунга қанчалик амал қилаётганларини текширади. Қоидадан четга чиққанларга 5 минг сомоний (тахминан 4,5 миллион сўм) миқдорда жарима солинади.
Юқоридаги қонунга кўра, бугун Тожикистонда никоҳ базмига 150 нафар одам айтилади. Наҳор ошга эса 200 нафар одам. Никоҳ маросимига бориш учун 4 та машинага рухсат бор. Шу қоидалардан четга чиққанлар жаримага тортилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|