Эслатиб ўтамиз, шу йил 20 октябр куни тожикистонлик 36 ёшли Санжар Ахатов 27 ёшли сирдарёлик хотини Лайло Гадойбоевани бўғиб ўлдирганди. Унга нисбатан Тожикистонда жиноий иш қўзғатилган. Сўғд вилоят суди судьясининг айтишича, Ахатов ҳеч қачон Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ихтиёрига берилмайди.
— Биз Ахатовни Ўзбекистоннинг ихтиёрига бера олмаймиз, — деди судья. — Негаки, у Тожикистон фуқароси. Минск ва Кишинёв конвенциялари ҳам буни тақиқлайди. Ҳозирги пайтда Ахатов иши билан вилоят прокуратураси шуғулланмоқда. Ахатов Тожикистон қонунларига асосан жазоланади…
Лайло Гадойбоеванинг яқинлари айтишича, қотиллик маҳаллий раҳбарлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакилларининг лоқайдлиги ва масъулиятсизлиги туфайли содир этилган.
— Менинг қизим Лайло ва ўзим шу балони олдиндан сезгандик, — дейди марҳуманинг онаси Комила Гадойбоева. — Лекин эътибор қилмабмиз. Агар қизим ўша Санжарга 20 февралда турмушга чиққан бўлса, ҳеч қанча ўтмай бу эркак СПИД билан оғриганини билиб қолган. Шундан кейин Лайло ажрашиш пайига тушди. Эҳтиёт шарт СПИД га қарши таҳлиллар ҳам топширди. Хайрият, қизимга юқмабди. У эридан ажрашиш талаб қила бошлагандан кейин Санжар уни бир неча марта калтаклаган. Ўлдириш билан қўрқитган. Шу йил 5 сентябр куни Санжар Лайлони жудаям қаттиқ калтаклаган. Қизим милиция чақирган. Участка инспектори келиб икковини ҳам бўлимга олиб кетган ва тушунтириш хати ёздирган…
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги милиция ходимлари айтишдики, Санжар участка инспекторига хотинини бошқа урмасликка сўз берган. Аммо 20 сентябр куни яна калтаклаган. Уриб Лайлонинг бурнини синдирган. Шундан сўнг Лайло ватанидаги милиция бўлимига мурожаат этиб, эри ўлдирмоқчи бўлаётганини маълум қилган. Шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Ғолиб Кўчимов Лайлони жуда совуқ қарши олган.
— Ҳеч ким сизни ўлдирмайди, — деган Кўчимов. — Уйингизга боринг-да, яшашда давом этинг…
Афсуски, 16 октябр куни Санжар Лайлони яна шафқатсизларча калтаклаган. Лайло Янгиер прокуратураси прокурор ўринбосарига шикоят қилган. У ҳам Лайлонинг дардини тингламаган. Эри тарафидан етказилган тан жароҳатлари туфайли у оламдан ўтган. 20 октябр куни Лайлонинг мурдасини ўзи яшаб турган уй ичкарисидан топишган. Суд-тиббий экспертиза аёл бўғиб ўлдирилганини тасдиқлаган.
Гарчи Санжар Ахатов қотиллик жинояти содир этганликда айбланиб, Тожикистондаги СИЗО да сақланаётган бўлса-да, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар прокуратураси ҳам унга нисбатан республика жиноят мажмуасининг 97- модда 1 қисми («Қасддан одам ўлдириш») га асосан жиноий иш қўзғатган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|