Тожикистонлик журналист Нилуфар Азиз 1997 йилнинг 30 апрель куни Хўжанд шаҳрида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг ҳаётига оид суиқасдга бағишланган 12 дақиқалик "Дурбини ҳақиқат" ("Ҳақиқат камераси") ҳужжатли фильмини эълон қилди. Унда олдин кўрсатилмаган видеотасвирларидан фойдаланилган.
Ушбу кадрлар Президентнинг матбуот хизмати ва хавфсизлик хизматлари архивидан олинган ва биринчи марта эълон қилинмоқда.
Нилуфар Азиз ўз фильмида Хўжанддаги суиқасд пайтида Президентнинг ҳаётини Ёқуб Салимов (ўша пайтда тожик божхона бошлиғи) эмас, балки давлат раҳбарининг ўзгармас бош қўриқчиси Мурод Саидов сақлаб қолганини таъкидлайди.
1997 йилнинг баҳорида Хўжанддаги "Камол” театрида қурол, гранаталар ва портловчи моддалар ёрдамида давлат раҳбарига суиқасд қилинади. Ушбу ҳодисада Президент Имомали Раҳмон ва Ёқуб Салимов билан бирга 50 дан ортиқ одам жароҳатланган. Аммо оёғидан жароҳат олган Президент шифокорлар томонидан ўтказилган қисқа текширувдан сўнг, ярим соатдан кейин театр залига қайтиб чиқади ва томошабинларга мурожаат қиладиди, дейди Нилуфар Азиз фильмда.
Шунингдек, ҳафталик чоп этиладиган "СССР” нашри ҳам 1997 йилда Хўжандда Президентнинг ҳаётини Ёқуб Салимов эмас, Мурод Саидов сақлаб қолганини ёзди.
Ёқуб Салимов қамоқда бўлганида, Президентга қилинган суиқасд пайтида уни танаси билан ўраб олганида жароҳат олганини ва бу яранинг парчалари ҳанузгача унинг танасида экани ва қийноққа солинаётганини айтган.
Президентнинг ҳаётига суиқасд уюштиришда бир неча киши айбланган, жумладан "Тайсон” лақабли собиқ спортчи Хуршед Абдушукуров ва Тожикистон собиқ Бош вазири Абдумалик Абдуллоджановнинг укаси Абдулло Абдуллажонов ҳам. "Тайсон” суиқасд пайтида ўлдирилган. Абдулладжановнинг укаси ва Фирдавс исмли яна бир киши эса ўлимга ҳукм қилинган.
Мурод Саидов Президентга содиқ хизмат қилган йиллар давомида генерал-лейтенант унвонига сазовор бўлди ва ҳозирда Президент хавфсизлик хизматининг бошлиғи бўлиб ишлаб келмоқда. У Тожикистоннинг амалдаги ҳукмрон доираларидаги энг обрўли одамлардан бири ҳисобланади.