1. Товус дум қисмининг афсонавий ёйилиб, турли рангларда жилоланиши сабабли дунёдаги энг гўзал қуш ҳисобланади.
2. Аслида товуснинг думи жуда калта ва жозиба касб этмайди. Думнинг юқори қисмидан ўсиб чиққан ранг-баранг патлар унинг думини «соҳибжамол»га айлантирган.
3. Товус товуқларнинг яқин қариндоши саналади.
4. Товус Ҳиндистон ва Эронда миллий тимсол сифатида қадрланади. Чунки индуизмда товус илоҳий қуш дея тан олинган.
5. Товуслар 20 йилга яқин умр кўради. Улар уч ёшга тўлгач, ранг-баранг патлари ўсиб чиқади.
6. Ҳар бир товус эркаги учтадан урғочи билан бирга яшайди. Яъни, уларда кўпхотинлилик одатий ҳол экан.
7. Товуснинг патлари узунлиги 2 метргача етади.
8. Товус ўз патларидан нафақат гўзаллик, балки душманлар ҳужумидан сақланишда ҳам унумли фойдаланади. У патларини ёйиб юборган маҳал йиртқич патлар орасидан гўё кўплаб кўзлар ўзига боқиб турганини кўради ва қўрққанидан ура солиб қочади.
9. Товуслар худди ўша ранг-баранг патлари ёрдамида бир-бири билан тиллашади. Олимларнинг аниқлашича, патлар ҳаракатланган маҳал ўзидан инфратовушлар таратаркан. Бу товуш одамларга эшитилмайди. Улар ўша товуш орқали бир-бирларини хавфдан огоҳ этади.
10. Товуслар осмонда парвоз қилиш масаласида унча-мунча қушларни ортда қолдира олади.
11. Товуслар жуда эҳтиёткор бўлади. Уларнинг ҳаракатлари, безовталанишига қараб яқинлашиб келаётган катаклизмлар, масалан, кучли момоқалдироқ, бўронлардан огоҳ бўлиш мумкин.
12. Шарқда товуслар абадий ҳаёт ва фахр, ғурур рамзи сифатида қадрланади.
13. Айрим давлатларда уйда товус боқилса, балолар ёғилади деб ўйлашади.
14. Товус гўштидан тайёрланган таомлар дунё миқёсида жуда юқори баҳоланади. Биринчи бўлиб товус гўштини ўз даврида Иван Грозный татиб кўрган экан.
15. Тибет монахларининг айтишига кўра, товус гўштидан тайёрланган таом иммунитетни кўтариб, кўз хасталикларидан халос этаркан.
16. Қадимда товус патини юқори табақага тегишли аёллар қўлидан қўймаган.
17. Африка давлатларида товусларнинг никоҳ мавсуми ёмғирлар даврига тўғри келади. Шу сабабли африкаликлар уларни ёмғир чақирувчи қуш сифатида яхши кўради.
18. Товус кобра илонларни тутиб ейиш бўйича тенгсиз. Шунинг учун ҳиндистонликлар ҳамиша ўзлари яшайдиган уй ёнига алоҳида ин қуриб, товус боқишади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|