TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Тошкентлик йигит ўзини пичоқлаган қизга уйланишга розилик билдирди… (ВИДЕО)
Умид ва Мафтуна анчадан бери бир-бирларини севишарди. Бир-бирларисиз ҳаётни тасаввур ҳам эта олишмасди. Надоматлар бўлсинки, ўртага рашк балоси аралашди-ю, муносабатларга путур етди. Мафтуна Умидни интернет орқали қизлар билан ёзишмалар ёзишишда айблаб, охир-оқибат қўл телефонини тортиб олганди. Ўша машъум кун ярим кечаси соат тахминан учларда Умид маст ҳолатда Мафтуна яшайдиган уйга кириб келди. Шу маҳалда келган одамни ким ҳам тавозе билан қарши оларди дейсиз. Мафтунанинг отаси ва Умид ўртасида жанжал бошланди. Охири муштлашиб кетишди…
Мафтунанинг айтишича, севган йигити отасига қўл кўтаришига чидай олмабди. У қандай қўлига пичоқ олгани ва Умидга тиғ зарбалари йўллаганини сезмай қолди. Хайриятки, Умид ўлмай қолди. Худо асради. Врачларнинг саъй ҳаракатлари туфайли тирик қолди. Мафтуна эса қамоққа олинган ва суд ҳукмига кўра 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди. Бироқ у яшайдиган маҳалла қўмитасидагиларнинг кафолат хати, аёл киши экани, муқаддам судланмагани, қилмишидан пушаймонлигини ҳисобга олиб суд ўз ҳукмини ўзгартирди. Мафтунага нисбатан 4 йиллик озодликни чеклаш жазоси белгиланди. Умид бўлса, барибир ниятидан қайтмабди. Мафтуна билан турмуш қуришга розилик билдирибди. Фақат бир-бирига нисбатан қалбида алам ва нафрат урчиган бу икки ёш қандай биргаликда эр-хотин бўлиб ҳаёт кечиришади, буни энди худо билади.