TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Тошкентга электробус олиб келинди. У қисқа масофали йўналишлардан бирига бириктирилади
"Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ва Беларуснинг "Белкоммунмаш” компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан пойтахт жамоат транспорти ҳаракат таркибида электробусларни синов тариқасида юргизиш режалаштирилган эди.
Шунга мувофиқ, бир дона ана шу турдаги транспорт воситаси Тошкент шаҳрига келтирилди, деб хабар қилмоқда"Тошшаҳартрансхизмат”.
Бунга қадар "Тошшаҳартрансхизмат” томонидан электробусни йўналишга чиқариш билан боғлиқ ташкилий ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2та жойда электробусни қувватлаш шохобчалари ўрнатилди.
Махсус комиссия ушбу электробус билан боғлиқ барча ҳолатларни тўлиқ ўрганиб чиқади. Хусусан, Ўзбекистоннинг иссиқ иқлимида электробуснинг ҳаракатланиш имкониятлари, йўловчилар соғлигига унинг таъсири ва бошқа жиҳатлар атрофлича таҳлил қилинади, дейилади хабарда.