TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Тошкентда прокуратура катта терговчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди…
Яқинда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Мирзо Улуғбек туман прокуратураси катта терговчиси Вали Алиев (исм-фамилияси ўзгартирилган) иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтди. Тергов материалларида таъкидланадики, туркиялик сармоячининг жами 129 тонна трикотаж маҳсулотларини номаълум кимсалар ўғирлаб кетган. Сармоячи Алиевга мурожаат этган. Катта терговчи 47, 3 минг доллар эвазига маҳсулотларни топиб беришини айтган. Яна иш юзасидан ҳам ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини билдирган. Сармоячи пулларни берган. Аммо орадан бир неча ой ўтиб кетганига қарамай, Алиев ваъдасини бажармаган. Шундан кейин сармоячи ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига шикоят аризаси билан мурожаат этишга мажбур бўлган.
Суд собиқ катта терговчини порахўрликда айблаб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди.