![](/_nw/49/66132593.jpg)
Эсингизда бўлса, яқинда танасидаги татуировка туфайли тўйи бузилган қиз ҳақида маълумот бергандик. Тошкентда яна шунга ўхшаш ғалатомуз ва аҳмоқона бир ҳодиса юз берди.
Хуллас, исми-шарифи сир тутилган йигит оиласи бўла туриб бир қиз билан учрашиб юрарди. Қиз уни шу қадар қаттиқ севиб қолгандики, барча сирли ҳаракатларига кўз юмарди. Улар 4 ой учрашиб юргач, тўй тараддудига тушишди.
Йигитнинг дастлабки сирли ҳаракати шундан иборат бўлдики, у совчиликка ота-онасини жўнатиш ўрнига ўзи севган қизиникига кириб борди. Қизнинг отаси ҳайрон эди. Лекин бу ерда ҳам у сувдан қуруқ чиқа олди. Айтдики, ота-онаси Россияда, шу сабабли улар кела олишмайди. Қизнинг ота-онаси ўшандаёқ бу тўй га розилик беришмади. Лекин қиз оёқ тираб туриб олди.
Иккинчи сирли ҳаракат илгаригисидан ҳам ғалати эди. Йигит тўйни Тошкентда эмас, бошқа шаҳарда ўтказишни таклиф қилди. Бунга ҳам баҳона топди. Маблағи камлигини рўкач қилди.
— У телефон орқали бизнинг ота-онамизни ўз ота-онаси билан гаплаштирди, — дейди қизнинг опаси. — Катталар гаплашишди. Унинг ота-онаси тўйга кела олмасликларини айтди. Кейин билсак, улар ота-онаси эмас, танишлари экан. Пул бериб ўша танишларини гаплаштирган экан…
Ниҳоят тўй бошланди. Надоматлар бўлсинки, тўй маҳали йигитнинг хотини ота-онасини етаклаб кириб келди ва ўртада катта жанжал чиқди. Кейинчалик йигит бир ҳақиқатни тан олди. Севган қизини йўқотишни хоҳламабди. Шунинг учун уйланганини ундан яширибди. Севганига уйланиб, хотини билан ажрашишни режа қилган экан.
Севган қизи барибир унга турмушга чиқмади. Ҳозирги пайтда у ўзининг психологик ҳолатини тиклаш билан банд.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|