TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Шу йил 21 ноябр куни Тошкент шаҳар Яккасарой туман ички ишлар бўлимига 22 ёшли Жохар Л. исмли шахс мурожаат этиб, «Малибу» русумли автомобили салонидан умумий баҳоси 11, 2 миллион сўмга тенг буюмлар ўғирлаб кетилганини маълум қилди.
21 ноябрдан 22 ноябрга ўтар кечаси соат 3: 30 да Шайҳонтохур туман ички ишлар бўлимига 41 ёшли Лазиз А. мурожаат қилди. Унга тегишли «Эпика» автомобили салонидан шахсий буюмлари ва ҳужжатларини ўғирлашибди.
Ташкил этилган тезкор тадбир натижасида милиция ходимлари кузатув камераларини ўрганиш орқали иккала ўғирлик ҳам «Кобальт» автомобилида ҳаракатланган шахслар тарафидан содир этилганини аниқлашди. 23 ноябр куни ўғрилар қўлга тушди. Улар андижонлик 24 ёшли Мансуржон Мансуров, Афзал Лутфиев, 22 ёшли Хуршидбек Шамшиддиновлар бўлиб чиқди.
Ҳозирги пайтда иккала ўғирлик юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёни бошланган.