TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Куни кеча биз Тошкент шаҳар Сирғали туманида 19 яшар Чарос исмли қиз уйдан чиқиб кетиб ортга қайтмагани ҳақида хабар қилгандик. Бугун Чарос ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, қизнинг ота-онаси у йўқолгани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига мурожаат этмаган. Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари шу ҳақдаги хабарни интернетда ўқиб қолиб ота-онасига қўнғироқ қилишибди. Онаси айтибдики, Чарос уйдан жанжал туфайли чиқиб кетган. Эмишки, улар яқинда Сурхондарёдан кўчиб келишган. Сирғали туманидаги ун комбинатида ишлашаркан. Шу комбинат яқинида вақтинча яшаб туришибди экан.
Эслатиб ўтамиз, қиз 23 июл куни соат тахминан 08: 00 да уйдан чиқиб ортга қайтмаган. Ким унинг ҳақида қандайдир маълумотга эга бўлса, ёки қаердалигини кўрган бўлса, қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиши сўралади: +99897 5520570, +99893 5800099, +99871 2580242, +99871 2580854, +99871 2575704.