TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ТОШКЕНТДА ФИРИБГАР БИР АЁЛНИ 2800 ДОЛЛАРГА ЧУВ ТУШИРИБ КЕТДИ…
Яқинда Тошкент шаҳар Сирғали туман ички ишлар бўлимига 56 ёшли Нағима О. деган аёл шикоят аризаси билан мурожаат этди. Аризада кўрсатилишича, 2019 йил 2 декабр куни у яшайдиган уйга бир нотаниш аёл кириб келган ва ўзини фолбин деб таништирган. Айтганки, унинг уйи ва тўнғич ўғлига кимдир «илми-амал» қилган. Агар бу амални ечмаса, ўғлининг ҳоли хароб бўлади. Уйи хонавайрон бўлади. Фолбин аёл «илми-амал»ни еча олишини қистириб ўтган. Хизмати учун 1500 доллар пул, нархи 1300 долларга тенг қимматбаҳо тақинчоқларни олган. Ундан кейин изсиз ғойиб бўлган.
Суриштирувлар натижасида фирибгарнинг кимлиги аниқланди ва уни қўлга олишди. Фолбин Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи 32 ёшли Манзура Б. экан.
Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.