Жорий йилнинг 22 февраль куни тунги соат 02:35 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 2-мавзеда жойлашган дорихонадан Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Мониторинг марказига "ташвиш” хабари келиб тушган.
Ташвиш хабарига кўра Чилонзор тумани бўйича тезкор гуруҳ ходимлари воқеа жойига етиб боришган. Дорихона олдида жанжаллашаётган номаьлум шахслар ходимларни кўриб қочишган, аммо улардан бири воқеа жойида қўлга олинган.
Дорихонада жароҳат олган фуқароларга тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, уларга ёрдам кўрсатилган ҳамда қўлга олинган гумонланувчи туман ИИО ФМБ га топширилган.
Кўп вақт ўтмай қолган 3 нафар тартиббузар ҳам Чилонзор тумани ИИБ ФМБ ходимлари томонидан ушлаб келинган.
Аниқланишича, шу куни тунги соат 02:20 ларда 4 нафар номаълум шахс дорихонага кириб келган ва сотувчига қўпол муносабатда бўлиб, ўзаро келишмовчилик юзага келган. Жанжаллашиш оқибатида номаълум шахслардан бири ўткир тиғли жисм билан дорихона сотувчиси фуқаро Н. А. танасининг турли қисмларига 7 маротаба, шунингдек, дорихона ичкарисида (сотувчининг қариндошлари) бўлган фуқаро М.Ш. ва Н.А.ларга турли кўринишдаги тан жароҳати етказишган.
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида қўлга олинган номаълум шахслар Чилонзор туманида истиқомат қилувчи 1982 йилда туғилган, вақтинча ишсиз С.Р, 1983 йилда туғилган, вақтинча ишсиз П. Ш., 1988 йилда туғилган, вақтинча ишсиз М. А., 1984 йилда туғилган, вақтинча ишсиз, муқаддам судланганА. А.ларэканлиги аниқланган.
Миллий гвардия Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|