TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Тошкентда автомобиль олиб қочган шахс қўлга олинди!
5 сентябрь куни соат 16:00 да навбатчилик қисмининг 102 рақамига келиб тушган хабарда қуйидагилар маълум қилинган эди: Чилонзор туманида "Chevrolet Epica” русумли автомобиль олиб қочилган. Автомобиль эгаси 58 ёшли Ғанишер А. соат 14:00 да автомобилини Сеуль кўчасида (эски Байналминал) қолдириб, А. Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий паркига йўл олган.
Чўмилиш учун ечинганида, автомобиль калитини кийимларнинг ёнига қўйиб, қўл томон кетган. Бир оз вақт ўтиб у кийимлари ёнида ёш йигит турганини пайқаган, аммо бу ҳолатга ортиқча эътибор бермаган. Соат 16:00 да Ғанишер А. кийимлари ёнида автомобиль калити йўқлигини кўриб, бир неча дақиқалардан сўнг 102 га хабар берган.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан "Қўлга олиш” режаси эълон қилинди. Тез орада автомобиль ҳаракатланиб бораётгани маълум бўлганидан сўнг "Compass” кўнгилочар савдо маркази ёнидаги кўприкда ЙҲХБ ЙПХ бригадасининг 1-батальони ходимлари томонидан тўхтатилди. Автомобилни муқаддам судланган (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси бўйича) Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 19 ёшли Музаффар Зокиржанов бошқаргани аниқланди. Унинг сўзларига қараганда, у автомобилни "бир оз муддатга ўртоғидан олиб турган”. Музаффар Зокиржонов қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси ("Транспорт воситасини олиб қочиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Автомобиль техник соз ҳолатда эгасига қайтарилди.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Автомобилингиз калитини қаровсиз қолдирманг – бундан ёвуз ниятдаги одамлар фойдаланишлари мумкин.