TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Тошкентда 100 минг сўмликни сохталаштирган йигитлар қўлга олинди
Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 10:15 атрофида Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги озиқ-овқат дўконларидан бирида икки нафар йигит қалбаки 100 минг сўмликни ўтказишга уринди. Бу ҳақда «Замон» ахборот дастури хабар бермоқда.
Улар 2 минг сўмлик сув харид қилиб, 98 минг сўмни қайтим сифатида олган. Кейинчалик йўлларида учраган қиздан 100 минг сўмни майдалаб беришни сўраган ва иккита ҳақиқий 50 минг сўмликни қўлга киритган.
Дўкон эгаларининг мурожаати асосида пул эксперт-криминалистика бўлими томонидан текширувдан ўтказилганда банкнот рангли принтерда чиқарилгани маълум бўлди.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари мобайнида сохта пул эгалари аниқланди ва қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари давомида уч нафар муқаддам судланган йигит ва бир нафар вояга етмаган бола Ўрикзор бозоридаги пайнет шохобчасида 58 дона 100 минг сўмликни қалбакилаштиргани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Бундай қилмишлар учун 15 йилгача қамоқ жазоси белгиланган.