![](/_nw/88/52115405.jpg)
Пойтахтнинг Сергели, Чилонзор ва Учтепа туманларидан бир қисми, шунингдек, Мирзо Улуғбек тумани таркибидаги Улуғбек шаҳарчасини Тошкент вилояти ҳудудига ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалига Ўзбекистон қурилиш вазири Ботир Зокиров маълум қилди, деб ёзмоқда «Gazeta».
Унинг сўзларига кўра, саноат зоналари жойлашган Тошкент катта ҳалқа йўли (ТКҲЙ) бўйлаб Сергели туманига қарашли 37 гектар ер майдони пойтахтдан ташқарида жойлашган. Ушбу майдонларни Тошкент вилоятига бериш режалаштирилган.
Умумий майдони 135 гектар бўлган Чилонзор ва Сергели туманлари ҳудудининг бир қисми ҳам Тошкент вилоятига ўтади.
Бундан ташқари, ТКҲЙнинг чап томонида жойлашган Учтепа тумани ҳудудининг 453 гектар майдони Тошкент вилоятининг Зангиота туманига берилади.
«Бу шаҳар билан вилоятнинг чизиғини аниқ белгилаш учун қилинмоқда», — дея таъкидлади Ботир Зокиров.
Шунингдек, эфирда президент пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманига қарашли, 385 гектар майдонга эга бўлган Улуғбек шаҳарчасини Тошкент вилоятига бериш тўғрисидаги таклифни маъқуллагани маълум қилинди. Шаҳарча Қибрай туманининг маъмурий марказига айланиши кутилмоқда.
Давгеодезкадастр қўмитаси раиси Халилилло Тўрахўжаевнинг таъкидлашича, президент Тошкент вилоятидаги қўшни туманлар ва ҳудудларни ўзгартириш масаласини кўтарган. Хабар қилинишича, бу ерда жами 19 та анклав ҳудуди мавжуд.
Масалан, Қибрай тумани ҳудудининг 62 гектар ер майдонини Бўстонлиқ туманига, яна 55 гектарни Юқори Чирчиқ туманига ўтказиш бўйича таклифлар маъқулланди. Бўстонлиқ туманидан 257 гектар ер майдони эса Чирчиқ шаҳрига ўтказилади.
Бундан ташқари, Ангрен шаҳридаги 1094 гектар ер Паркент тумани, яна 140 гектар Оҳангарон туманининг бир қисмига айланади. Шу билан бирга, Паркент тумани Бўстонлиқ туманидан 493 гектар ер майдонини олади.
287 гектар ер Пискент туманидан Бўка туманига ва ўз ўрнида Бўка туманидан 8 гектар Оққўрғон туманига ўтади.
Режага кўра, Янгийўл тумани ҳудудининг 196 гектар қисми Янгийўл шаҳрининг бир қисмига айланади. Умумий майдони 296 гектар бўлган Янгийўл ва Зангиота туманлари чегаралари темир йўл чегараларини белгилаш орқали оптималлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимоти билан танишганди. Унда пойтахтдан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтга 10196 гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида Янги ҳаёт тумани ташкил этилиб, унга Сергели туманидан 1752 гектар, Бектемирдан 267 гектар, Зангиотадан қарийб 328, Қуйи Чирчиқдан салкам 129, Янгийўлдан 263, Ўрта Чирчиқдан 1346 гектар ер ажратилади ва Янги ҳаёт туманининг ҳудуди жами 4085 гектарга тенг бўлиши маълум бўлди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|