TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Пойтахтдаги йўналишли автобуслардан бирида қўлида чақалоқ кўтариб олган аёл мумкин бўлмаган ерда ҳайдовчидан тўхтатишни буюрди. Кейин эса автобус эшигининг ойнали қисмини уриб синдирди. Ўзи ҳам чақалоғи билан сал бўлмаса, автобусдан учиб чиқиб кетаёзди.
Бу ёқимсиз воқеа 14 август куни №5 — автожамланмага қарашли 99- йўналишдаги автобусда юз берди. Қўйлиқдан сал наридаги Чирчиқ дарёси кўпригига етганда, аёл бақир-чақир қилиб ҳайдовчидан автобусни тўхтатишни талаб қила бошлади. Ҳайдовчи бу ерда тўхташ мумкин эмаслигини, бу ҳаёт учун хавф туғдиришини тушунтиришга уринди. Аммо аёл қулоқ тутадиган ҳолатда эмасди. Аёлнинг қичқириқларидан қўрқиб кетдими, чақалоғи ҳам баланд овозда йиғлашга тушди. Ҳайдовчи қанча уқтиришга уринмасин, аёл тўхташни талаб қилишда давом этди. Кейин эса автобус эшиги ойнасини уриб синдирди. Бу ҳаракати салондаги йўловчилар ҳаётини хавфга солгани етмай, ўзи ҳам жароҳат олди.