TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокимлиги маълумотига кўра яқинда 18-оилавий поликлиника катта ҳамшираси Феруза Тўхтаева коронавирус туфайли оламдан ўтган. Лекин негадир соғлиқни сақлаш вазирлигидагилар бу ўлимни 86-ўлим сифатида расман эълон қилишмади.
— Ажойиб она, меҳрибон инсон Феруза Асқаровнани коронавирус балоси ҳаётдан олиб кетди, — дейилади маълумотда. — Феруза опа беморларга сидқидилдан хизмат кўрсатарди. Уларнинг дардини ўз дарди сифатида қабул қиларди. Ҳар бир бемор ҳақида алоҳида қайғурарди…
Негадир бу ўлимни соғлиқни сақлаш вазирлиги расман тасдиқлашга шошилмаяпти. Сабабини сўрашганда, вазир ўринбосари Улуғбек Собиров айни пайтда бундай маълумотга эга эмаслигини айтган ва келгуси брифинглардан бирида албатта эълон қилишини таъкидлаган.