Республика махсус комиссиясининг 14 май кунги қарорига кўра, 18 майдан бошлаб шахсий автомобиллар ҳаракати бўйича чекловлар босқичма-босқич бекор қилинади.
«Яшил» тоифадаги ҳудудларда — Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;
«Сариқ» тоифадаги ҳудудларда соат 06.00дан – 22.00га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилади. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим;
«Қизил» тоифадаги ҳудудларда — автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00дан – 10:00гача, 17:00дан – 20:00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри «сариқ» ҳудуд тоифасига кирганлиги боис, 18 майдан бошлаб соат 06.00дан – 22.00га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилади. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|