Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланганлар:
— 52 нафари уй бекаси, — 20 нафари мактаб ўқувчиси, — 12 нафари уюшмаган ёшлар вакили, — 20 нафари ишсиз ҳисобланади.
Касалликнинг қай даражада юқиши, қайси мойил контенгентлар мавжудлиги ўрганилиб, касаллик хавфига дучор бўлган шахслар рўйхати тузилиб, уларнинг устидан тиббий назорат, қолаверса, лаборатория текширувлари орқали саломатлигига баҳо бериш йўлга қўйилган.
Тошкент шаҳри бўйича жами қайд этилган 355 та ҳолатни туманлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, Юнусобод туманида 68 та, Сергелида 48 та, Олмазорда 47 та, Шайхонтоҳурда 37 та, Яшнободда 35 та, Мирзо Улуғбек туманида 33 та, Мирободда 29 та, Учтепада 27 та, Яккасаройда 13 та ҳолат қайд этилган.
Ушбу кўрсаткичлар инфекциянинг аҳоли ўртасида тарқалганини эмас, балки беморлар қайд этилган муассасаларнинг жойлашувига, қолаверса, карантинда сақланаётган фуқароларнинг карантин маскани жойлашган манзилга ҳам бевосита боғлиқ.
Беморлар орасида 60 ёшдан катта ёшдагилар 32 нафарни, 50 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар 28 нафарни, 30-39 ёшдагилар 82 нафарни, 20–29 ёшдагилар 88 нафарни ташкил қилади.
Шунингдек, беморларнинг 7 нафари 1 ёшгача, 3 нафари эса 1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалардир. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|