Бугун, 13 май куни пойтахт Тошкентда ҳаво ўзгариб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кучли шамол кўтарилиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +16...+18 даража, кундузи +18...+20 даража бўлади. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисига огоҳлантириш билан чиқди.
Таъкидланишича, бундай об-ҳаво шароити дарахт ва уларнинг шохларини синиши, мустаҳкам ўрнатилмаган турли конструкцияларнинг жойидан қўзғалишига, шикастланишига сабаб бўлиб, унинг остида ва яқинида турган инсонлар ва автомобилларга зарар етказиши мумкин.
"Шу сабабли автомобилларингизни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишингизни, кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмаслигингизни, уйда қолишингизни сўраймиз.
Ўзингиз ва мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан асранг”, дея огоҳлантирган ҳокимлик.
Маълумот учун, пойтахтда нафақат бугун, балки эртага, 24 майда ҳам шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутиляпти. Эртанги об-ҳаво маълумотлари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.