TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Тошкент милиционерлари «Флэшка»да соқол қўйган эркакларни оммавий равишда ҳибсга олмоқда…
Тошкент шаҳридаги электроника маҳсулотлари билан савдо қилувчи йирик «Флэшка» ярмаркасида милиция ходимлари махсус рейд ташкил этди. Рейд доирасида соқол қўйган барча эркакларни яқин орадаги милиция бўлимига олиб кетишди. У ерда барчаларига соқолни олиб ташлаш лозимлигини уқтиришди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларининг айтишича, соқол қўйган эркаклар орасида дунёда фаолияти тақиқланган террор гуруҳларига алоқадорлар бўлиши мумкин. Улар худди шу нарсага ойдинлик киритишни мўлжаллашган.
Эслатиб ўтамиз, марҳум президент Ислом Каримов даврида ўн минглаб ўзбеклар «Ҳизб-ут-таҳрир» ва яна бошқа тажовузкор, дунёда фаолияти тақиқланган жангари каллакесарлар гуруҳлари, бекитиқча секталарга аъзо бўлиб кирганликда айбланган. Кўпчилиги Сурия ва Ироққа бориб жангари каллакесарлар отрядлари сафида бегуноҳларнинг қонини тўккан. Оилаларни пароканда қилган. Отани боласиз, эрни умр йўлдошисиз қолдиришган. Гўдакларни етимликка маҳкум этишган.