![](/_nw/39/99822971.jpg)
Шу йил 11 сентябр куни эрталаб соат 07: 25 да Тошкент халқаро аэропортида 60 ёшли эркакнинг юраги хуруж қилиб, ҳушидан кетган. Шу заҳоти «Тез ёрдам» чақирилган. «Тез ёрдам»чиларнинг айтишича, соат 07: 26 да улар йўлга чиққан. Бироқ Яккасарой туманидаги тантаналар зали рўпарасида «пробка»га тушишган. Гарчи сиреналар ёқилган бўлса-да, бирор ҳайдовчи уларга йўл бермаган. «Тез ёрдам» машинаси шу кўйи 5-6 дақиқа йўлда туриб қолган. Аэропортга етиб келишганда, шу ердаги тиббиётчилар беморга қўлларидан келганча ёрдам кўрсатишга уринишарди. Уларга «Тез ёрдам»чилар қўшилишди. Афсуски, беморнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. Бемор оламдан ўтди.
Хўш, бу ерда ким айбдор? Албатта ҳайдовчилар. «Тез ёрдам» машинасига ҳар ким ҳар қандай шароитда йўл бериши шарт. Соғлиқни сақлаш вазирлигидагилар тўғри айтишган. Европада ҳақиқатан бу масалага маданият билан ёндашишади. Ҳукумат миқёсида айнан «Тез ёрдам» машиналарига йўлда ҳаракатланиш соҳасида қўшимча ҳуқуқлар берилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Негаки, касал бўлиш ҳар кимнинг бошида бўлиши мумкин. Иссиқ жон-да. Ҳар бандани худонинг ўзи паноҳида асрасин!
Тўғри, аэропортда оламдан ўтган эркакнинг кун-соати битган бўлиши мумкин. Сабаби, ҳар биримизнинг пешонамизга қанча яшаш, қачон, қаерда, қай шароитда ўлим топиш ёзиб қўйилган. Лекин худо бизга ҳаракат деган имкониятни ҳам бериб қўйган. Шу ҳаракатимиз ҳисобига у умримизни узайтириши ҳам мумкин.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|