Yakshanba, 29.12.2024, 09:25
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Fevral » 10 » ТОПТАЛГАН НОМУС…

06:29
ТОПТАЛГАН НОМУС…
МУҲАББАТНИНГ КЎЗИ КЎР

Муниса яхши кўрган кофта-юбкасини кийди, лабларига, юз-кўзларига Ниғмат акаси олиб берган бўёқлардан сурди. Ўзининг ойнадаги аксига бирпас тикилиб турди. Бўёқдан сўнг чет эл шампуни билан ювилган сочининг товланишига, оппоқ, дўмбоқ юзлари, қалин қошлари, сал қурса, кофтадан чиқиб кетгудек кўпчиб турган кўкракларига маҳлиё бўлди. «Ана энди ҳозир Ниғмат акам кўрса, қотади! — ўзига-ўзи овоз чиқариб деди у. — Тўғри-да, шундай келишган, бўйдор йигитга муносиб бўлишим ҳам керак-да!..»

— Ҳа-а, яна ўшанинг олдига югурмоқчимисан? — Муниса кутилмаган овоздан сесканиб орқасига ўгирилди. Ойиси Маҳбуба опа экан. Ҳали элликка ҳам кириб улгурмаган бу аёл икки йил аввал эрини тупроққа топшириб, буткул чўкиб қолганди. Азбаройи озиб кетганидан ёноқлари бўртиб чиққан, кўз қарашлари маъюс…

— Ойи, у йигитнинг нимасини ёмон кўрасиз-а? — Муниса гарчи ойисининг аҳволига ачинса ҳам, барибир, ҳар сафаргидек эркаланган оҳангда сўз қайтарди. — Бинойидай-ку! Қачон қараса…

— Ҳеч қаерда ишламайдиган одамдан яхшилик чиқмайди, билдингми? — қизини жеркиб берди Маҳбуба опа. — Ёш бола эмассан, йигирмага қараб кетяпсан… Одамминан одамнинг фарқига боргин-да мундоқ!..

— Мен у билан бир мактабда ўқиганман, қанақа одамлигини яхши биламан!..

— Мактабда ўқиганингминан билиб қолмайсан…

— Мен уни яхши кўраман!.. Э, сиз севгини қаёқданам тушунардингиз…

— Ёлғиз боламсан, туртиниб қолмагин, дейман-да, қизим!.. — Маҳбуба опа ортиқ ҳеч нарса демади. Бошини хам қилганча балконга ўтиб кетди. Муниса эса, гўёки ҳеч гап-сўз бўлмагандек, сумкачасини қўлига олди-да, учрашувга ошиқди.

НИҒМАТ

У йигирма беш ёшда. Кенг елкали, қорачадан келган, новчагина йигит. Ниғматнинг ҳам отаси йўқ. Онаси Рўзихон қайсидир касалхонанинг полини ювади. Топганини рўзғорга ташийди…

Ниғмат анчагина мақтанчоқ ҳам. Айниқса, қачонлардир бокс билан шуғулланганини айтиб, ҳеч қайси ўртоғига гап бермайди. Аммо Мунисага бундай қилмайди. У қадар ёндим-куйдим деб жар солмаса-да, кўнглини олишга, учрашувларга кечикмасдан боришга интилади… Очиғи, шундай ҳурилиқодан айрилиб қолгиси келмайди.

Бироқ… шу бугун нияти бузилди. Онасининг тунги сменага кетганидан фойдаланмоқчи бўлди… Балки барда улфатлари билан ўтириб, пича кайф қилганидан шундай қарорга келгандир… Мунисани бутун кеча олиб қолмоқчи бўлди. «У мени севади… Қаттиқ севади, — хаёлидан ўтказди Ниғмат. — Так-что, раъйимни қайтармайди… Қайтаролмайди… Вообùе, қўғирчоқ қилиб ўйнатмасам, нега судраб юрибман уни?..» Ниғмат ҳам «кўча кўрган», замонавий йигитлардан-да, ниятини Мунисага шартта айтиб қўя қолди.

— Бугун бизникига борамиз, — деди у Мунисанинг юзларидан ҳазиллашганнамо чимчилаб, — би-ир мириқиб ўтирайлик!..

Бу гапни эшитиб Мунисанинг ранги оқариб кетди.

— Э, йўқ, бормайман!..

— Нимага? — Ниғмат беихтиёр зарда билан қизни ўзига тортди. — Севмайсанми мени?.. Демак, ҳаммаси ёлғон экан-да?!

— Дарров шунақа дейсиз-а, Ниғмат ака, — Муниса йигитнинг кўксига бош қўйиб, ёлғондакам ҳиқиллаб қўйди. — Уяламан… Ойингиздан уяламан…

— Худога шукр-ей, — оҳ тортиб Мунисани ўзига қаттиқроқ тортаркан, Ниғмат узоқ-узоқларга тикилиб мамнун жилмайди. — Мен сени айниб қолдингми деб ўйлабман… Қўрқма, ойим ишда, иккаламиздан бўлак ҳеч ким бўлмайди, кетдик, кеч бўп кетмасин!..

Муниса ҳар галгидек ишқ ўтида ёниб, йигитнинг ширакайфлигига ҳам эътибор қилмади. Ўзини олдинда нималар кутаётганини ўйлаб кўрмади. Чунки у ўзининг илк муҳаббатига — қалбини қайноқ ҳислару, турли ширин ваъдаларга кўмиб ташлаган Ниғматга қаттиқ ишонарди.

 

ВИСОЛ ВА АЙРИЛИҚ ОРАСИ

 

Севгининг кўзи кўр. У вужуд ёниқ пайти ҳеч нима пайқамайди, кўрмайди. Йўлида учраган ғовларни эзғилаб, топтаб кетаверади. Мунисада ҳам шундай бўлди. Ниғматнинг шинамгина, одмигина квартирасида ўтириб, нега йигит столни ноз-неъматга, ичкиликка тўлдираётгани ҳақида ўйлаб кўрмади. «Мени меҳмон қилгиси келгандир-да!», деб хаёл қилди… Хуллас, улар бир соатчаеб-ичиб ўтиришди. Вақт ҳам хуфтонга етди. Ниғматнинг яна-да кайфи ошди, ҳирс тўла кўзлари тобора ўткирроқ чақнади. Мунисага шампан виноси таъсир этиб, юзлари оловранг тус олди. Кўзлари сузилиб, севгилисининг ҳар бир ширин сўзи ёғдай ёқиб, сония сайин эриб кетаверди…

 

ПУШАЙМОНДАН ФОЙДА ЙЎҚ

 

Орадан маълум вақт ўтиб, икковлари ҳам икки бурчакда шумшайганча бош эгиб ўтиришарди. Ниғмат хаёли ағдар-тўнтар бўлиб кетган, пиқиллаб йиғлаётган Мунисани юпатишга сўз тополмасди. Лекин… Барибир, нимадир қилиш керак-ку!.. Бу ишни иссиғида «босди-босди» қилмаса бўлмайди-ку!..

Ниғмат сал ўзини қўлга олиб Мунисанинг ёнига бориб ўтирди.

— Бўлди… Ваҳима қилавермасанг-чи!.. Уйланаман дедим-ку!..

— Қачон? — Ёш тўла кўзларини йигитга тикди Муниса. — Бу ишингиз бир дард бўлса, кеч қолганим…

— Оббо, жа ваҳима кўтаришни қотирасан-да ўзингам!.. — Ниғмат уни бағрига босиб эркалаган бўлди. — Қизлик деган нарса-чи, аслида бу замонда унчалик рол ўйнамайди… Қолаверса, мен сўзидан қайтадиган йигитмасман… Юр, кузатиб қўяман!..

— Ойимга нима дейма-ан?..

— Ҳозир бирон-бир баҳона топаман, кейин… Мабодо ойинг «ҳидланиб» қолса, икки кун ўтиб совчи юбораркан, дейсан!..

— Ростми шу гапингиз, ростми?.. — беихтиёр Ниғматнинг бўйнидан қучоқлаб олди Муниса. — Алдамаяпсизми?..

— Юз марта такрорламайман-ку!.. Тур ўрнингдан!..

Муниса итоаткорона ўрнидан қўзғалди-да, кийимларини тўғрилади. Сочларини турмаклаш ниятида кўзгу рўпарасига борди-ю, бўйнидаги саноқсиз тиш изларини кўриб, эсхонаси чиқиб кетаёзди.

— Нима қип қўйдингиз?.. Энди қандай кўчага чиқаман буминан?..

Ниғмат бунинг ҳам йўлини топди: жавондан ойисининг ҳарир рўмолини олиб, Мунисанинг бўйнига ташлади ва совуққонлик билан деди:

— Ма, ҳадеб минғир-минғир қилавермай, манавини танғиб ол!..

Муниса Ниғматдан — дунёда ягона севгим деб билган йигитдан бу тахлит муносабатни кутмаган эди. Ҳеч нарса деёлмади. Чунки, Ниғмат аллақачон туфлисини кийиб, қовоғини уйган кўйи остонада турарди.

 

ШАРМАНДАЛИК

 

Муниса то уйига етиб олгунча, соат кечки ўн бирдан ошди. Чилонзорнинг сердарахт, сокин кўчаларида уловларнинг оёғи тиниб, янада ҳувиллаб қолди. Маҳбуба опа эса, теварагини чинор, қайрағочлар ўраган уй рўпарасида ҳануз йўл қараб ўтирарди. Эшитилган ҳар бир шарпадан қулоқлари динг, толиққан кўзлари гирён эди…

Аста-секинлик билан уй томон яқинлашиб келган Муниса эса, ташқарида ойиси ўтирганини кўриб, баттар хуноб бўлди. Хаёлан турли баҳоналар, жўяли жавоблар излади. Шундоғам оғриқ ва ҳолсизликдан букилиб-букилиб кетаётган оёқлари гўёки увишиб, ҳеч нарсани сезмай қолди. Устига-устак, бўйнидаги юпқа, силлиқ рўмол, асабийлашганиданми, боғичи бўшаб, кичик яралар очилиб қолаверди…

— Вой ўлмасам. Шу маҳалгача қаерларда юрибсан!.. — Маҳбуба опа чироқ ёруғида қизининг оқарган юзларини номаълум хавотир аралаш кузатиб, норози жаврана кетди. — Сенга нима жин урди ўзи?.. Нега бўйнингни бойлаволдинг-а?..

Аввалига Муниса бирор баҳона билан қутулиб кетишни мўлжаллаган эди. Бироқ кутилмаганда киприклари остидан сизиб чиққан ёш сирни очиб қўйди. Қолаверса… Умри бино бўлиб ойисига ёлғон гапирмаган. Қанча ўзини мажбурламасин, эпини қила олмади. Нима бўлгандаям, бор гапни айтмоқчи бўлди… Афсуски, ич-ичидан тўлиб келаётган йиғи оғиз очишга қўймасди.

— Нимага рангинг бир аҳволда? — тергашда давом этди Маҳбуба опа. — Гапир!.. Тилдан қолганмисан?..

Муниса дастрўмолчаси билан кўз ёшларини артиб, базўр йиғлашдан ўзини тийди.

— Ойи, кечиринг!.. Мени кечиринг!..

— Нимани кечирай?.. Буёққа юр-чи!..

Маҳбуба опа юраги ғашланиб қизини уйга бошлади.

— Кечалари санғимай қурибгина кетсин ҳозирги ёшлар!..

Она-бола ортиқча шовқин кўтармасдан ичкари киришди.

— Хўш, анави гўрсўхтанг хафа қилдими?.. — Муниса ўзини босиб олиш учун хонтахта устида турган пиёладаги совуқ чойдан бир ҳўплади-да, худди жонсиз ҳайкал каби бир нуқтага тикилганча аста шивирлади:

— Мен гуноҳ қип қўйдим, ойи!..

— Нима-а?.. Гуноҳ қип қўйдим?.. — Маҳбуба опанинг юраги қандайдир кўнгилсизликни сезди. Оёқ-қўллари асабий титраб, Мунисанинг бўйнидаги рўмолига ёпишди. — Бу нима? Вой ўлмасам!.. Вой шўри-им!.. Ҳой, уятсиз, ким бўйнингни моматалоқ қип ташлади? Нима қандеб юрибсан-а?.. Гапир!..

Ойисининг силташлари шу тобда Мунисага заррача таъсир қилмасди. Қиз карахт эди. Аммо гапирмаса, ҳақиқатни айтмаса ҳам бўлмасди.

— Мен… Ниғмат билан… Йў-ўқ, айтолмайман, ойи, айтолмайман!.. Тилим бормайди-и!!! — Муниса тўсатдан овозининг борича додлаб юборди. — Кечиринг, ойижон!..

— Қўй, она қизим, ўзингни бос!.. Ярим кечаси шовқин кўтарма, қўшнилар яшитади-я…

Маҳбуба опа гап нимадалигига тушунолмай, ҳарчанд асабийлашмасин, қизининг кўз ёшларига тоқат қила олмади. Униелкаларидан босиб юпатишга тушди.

— Бунинг ўрнига, менга ётиғиминан тушунтир… Ахир, онангман-ку!..

— Мен… Ниғмат… Ниғматминан ётиб қўйдим… — Бу гапни Муниса зўрға, тутилиб-тутилиб айтди.

— Нима дединг?.. Ё-ётиб қўйдинг?.. Қ-қанақасига?.. Сен-а? — Маҳбуба опанинг кўзлари пирпираб қизини ўзига қаратди. — Шу гапларни ўзинг гапиряпсанми-а?..

Муниса ортиқ ҳеч нарса деёлмади. Дейишга ўзида куч топмади. Маҳбуба опа эса, ҳаммасини англаб етгач, бошига гурзи тушган каби телбаларча хонани айланарди. Шу лаҳзада ёлғиз қизининг аҳмоқона қилмишидан жазавага тушиб, унга танбеҳ беришни ҳам, муштлаб-муштлаб ташлашни-ю ёки бўлмаса овутишни ҳам билмасди.

— Вой, энди нима қиламан-ан?.. Биттагина қизим шарманда қип қўйса, дардимни кимга айтаман?.. Ҳой, қайсар бўлмайергина юткур, бошида сенга нима дегандим?.. Ўша иттумшуқ, бекорчига илакишма демаганмидим?.. Йў-ўқ, ҳозир уйига бораман… Чотини йиртаман ўшанинг!..

— Йўқ, бормайсиз!.. — рўмолини бошига ташлаб ташқарига йўналган ойисининг йўлини Муниса тўсди. — Ўзи келаман деб айтди… Икки кундан кейин совчи жўнатаман деди…

— Келиб бўпти, билдингми, келиб бўпти… Ўша ҳезалакка ишониб бир умр бахтсиз қоласан ҳали сен ўзбошимча!..

— Ундай деманг, жон ойи. Ниғмат акам ҳезалак эмас… Қалбимни парчаламанг!.. Уни севаман, ахир!..

— Ҳе, севмай ҳар бало бўлгин!.. Бор, кўзимдан йўқол!

Она-да, шунча ҳовлиқиб, сал қурса, тўхтаб қолаёзган юраги қизининг бир оғиз гапи билан тинчлангандек бўлиб, ўзи секин йўлакдаги курсига чўкди. Қизининг ётоғи тарафга қараб-қараб олаётган бўлса-да, икки кун ўтиб уйига совчилар келишига, ҳарқалай, ишонди.

 

ВАСВАСА

 

Ниғматнинг қайсарлиги, бемеҳрлиги бошига етди. Ёшлигидан қиморга муккасидан кетганди. Бир жойда ишлаб, ёлғизқўл онаизорнинг қўлтиғига кириш ўрнига ҳамтовоқларига қўшилиб, «разбор»ларга бориб кўплаб бегуноҳ одамларнинг дилини оғритганди. Кўпчиликнинг қарғишини олганди. Бугун ўша қарғишлар ўқдай келиб тегди… Қилар ишни қилиб, энди қай йўл билан Мунисанинг кўзидан, таъқибларидан халос бўлишни билмай турганида, қиморда катта пул ютқазиб қўйди. Нақ мингта кўкидан… Бу Ниғмат учун катта пул… Ниманиям қила оларди?.. Яшаб турган уйини сотиб юбора олмайди. Ойиси соттириб бўпти!.. Рўзихон опадан оладими?.. Бе, рўзғорни аранг эплаётган она шунча пулни қайдан олсин?!

Ич-этини алам тирнаб ташлаган Ниғмат ўзини ютиб қўйган Сатим қийшиққа (бу ҳам Ниғматнинг шерикларидан биттаси. Кўзи сал ғилайроқ бўлгани учун шундай деб чақиришарди) юзланди.

— Оғайни… Шу… Пул ўрнига бошқа нарса берсам-чи?..

Бир бурчакда берилиб наша тутатаётган Сатим қийшиқ истамайгина Ниғмат томон қаради.

— Ниманг бор ўзи?.. Ёмон чайналдинг-да ўзингам!..

Ниғмат бироз тараддудланиб қолди. Ҳақиқатан, бу гапни ҳамманинг олдида айтиш ноқулай. Бироқ, ҳозир аниқ бир ваъдасини бермаса, чиқиб бўпти ташқарига. Сатим ҳарқалай жўрабошига ундан кўра яқинроқ. Қолаверса, «разборчи» деган номи бор. Қаёқдаги пулни деб шериклари билан аччиқ-тизиқ гапларга бориб ўтириши яхши эмас. Бу нарса, барибир, яхшиликка олиб бормаслигини билади.

— Биласанми… Зўр қиз бор… Қиз эмас-ку, лекин яхши нарса… Уёқ-буёғига ўзим «отвечат» қиламан…

Сатим ҳам анойи эмасди. Бу кўчага киргандан бери турли-туманини кўриб юборган. Фақат… Ниғматнинг дидини биларди. Бирорта кўзга яқинини топган шекилли, деб хаёл қилди.

— Оббо сен-ей, — деди кўзларини қисиб, — барибир йўл қидиришингни билгандим… Майли, агар арзиса, опке!.. Фақат эсингда бўлсин, мабодо, ўша нарсанг «мент»ларга гуллаб қўйса…

— Ҳа, тўғри, — бехосдан гапга аралашди бир четда иштаҳа билан кабоб кавшаётган мўйловдор жўрабоши Қосим қайсар. — Бола, ана шу тарафига ҳушёр бўл!.. Кейин… Ўша жононни биринчи бўлиб мен тотиб кўраман. Менга ёқса, қарзингдан қутулган ҳисобланасан. Ёқмаса… Пул топишингга тўғри келади, акаси!..

Сатим ўйламай-нетмай ўрнидан турди-да, Қосимга қуллуқ қилди. Ниғмат эса, ҳеч нарса демади.

 

КУТИШ

 

Мана, ўша орзиқиб кутилган тонг ҳам отди. Она-бола эрта туриб уй ичлари-ю, подъездларгача супуриб-сидиришди. То пишир-куйдир қилиб, дастурхон тузагунларича қуёш тиккага келди. Юраги ҳовлиқиб кетаётган Муниса, нима қилишини билмай, дугонаси Заринани чақирди. Паст бўйли, қорамағиздан келган, гарчи Мунисага ўхшаб ҳавас келтургилик чирой, кўз ўйнатадиган қоматнинг эгаси бўлмаса-да, истараликкина, тортинчоққина қиз эди Зарина. У ичкарига кириб келди-ю, гоҳ қовоғидан қор ёғилиб, оғир-оғир хўрсиниб олаётган Маҳбуба опага, гоҳ бир чеккада тирноқ бўяш билан овора бўлиб ўтирган Мунисага боқди. Меҳмонхонадаги тузалган дастурхонни кўриб эса ҳайрат аралаш елка қисди.

— Вой, тинчликми?.. — дея дугонасига юзланди Зарина. — Бирларинг хурсанд, бирларинг хафа… Дастурхон тузалганига қараганда, меҳмон кутяпсизларми дейман-а?..

Муниса бунга жавобан майин жилмайиб қўйди.

— Ҳа… Меҳмон кутяпмиз.

— Унда нега холамнинг кайфияти йўқ?.. — Ошхона тарафга ишора қилиб аста шивирлади Зарина.

— Э, уларни қўявер… Яхшиси, сочимни турмаклашвор!..

— Йў-ўқ… Олдин нима гаплигини айтгин…

Муниса секин ўрнидан турди. Ойиси ўтирган хонага ўғринча мўралаб олгач, дугонасининг орқасига ўтибелкасига бош қўйди.

— Совчилар келади бугун…

— Совчилар?.. Кимдан?..

Муниса Ниғмат дугонасига ёқмаслигини биларди. Ҳар гал у билан гаплашганида койиб берадиган ҳам шу Зарина эди. Бироқ яширишдан нима фойда?.. Барибир, кўради-ку!.. Қолаверса, Ниғматнинг у ўйлаганчалик номард эмаслигини бир кўриб қўйсин!..

— Ниғмат акамдан, — деди у Заринанинг сочларини бармоқлари билан оҳиста тараркан. — Бугун ваъда берган.

— Вой-вой-ей! — Зарина кутилмаганда чопқиллаганча Маҳбуба опанинг ёнига кирди. — Хола, нега Мунисани ўшанга беряпсиз? У, ахир… Ёмон бола-ку!.. Дугонамга умуман мос эмас у…

— Севги, болам, севги! — Маҳбуба опа бўшашибгина гуруч тозалаётганди. Истар-истамас бошини кўтариб киноя аралаш гапирган бўлди.

— Э, у Мунисани хор қилади. Тириклай гўрга тиқади, хола-а!.. Ҳой, Мунис!.. — Зарина жонҳолатда меҳмонхона томон ўтаётганда, ташқари эшикнинг қўнғироғи жиринглаб қолди.

— Ана, келишди шекилли, ойи!.. — Муниса андишани ҳам унутиб, ҳеч кимни кутиб ўтирмасдан эшикни очиб юборди-ю… Турганерида тош қотди. Чунки, остонада совчилар эмас, Ниғматнинг ўзи турарди.

 

ЁЛҒОН ВАЪДА

 

— Сиз?.. — Муниса бирпаслик сукутдан сўнг йўлакка чиқиб, эшикни ташқаридан ёпди-да Ниғматга тик боқди: — Нега келдингиз? Ё совчиларингизни ўзингиз опкеляпсизми?..

— Ташқарига чиқайлик! — Ниғмат жавоб бериш ўрнига орқага тисарилди. — Гап бор…

Мунисага ҳам шуниси қулай эди. Чунки, ҳозир ойиси чиқиб қолса, жаҳл устида, барибир, ёмон гапириб қўйишидан қўрқарди. Шу сабабли индамайгина Ниғматнинг ортидан юрди…

Ҳовлига чиқишгач, йигит гап бошлади.

— Биласанми, — деди у чайналиб, — совчилар масаласида проблема туғилиб қолди…

— Нимага?.. Келмайдиган бўлишдими?..

— Нега келмасакан? Келади. Фақат… Тоғамга айтгандим… Номига бўлсаям, келиннинг ўзини кўрайлик, дейишяпти…

— Нимага кўради?.. Қайда ёзилган бунақа қонун? — жавраб берди Муниса асабийлашиб. — Сизга ёққанимнинг ўзиетарли эмасми?

— Тўғри… Лекин… номига дедим-ку!.. Кейин кечқуруннинг ўзида уйингга келишади беш-олтита бўлиб… Менга ишонмайсанми?..

— Э, қизиқмисиз?.. Уяламан…

— Нимадан уяласан?.. Тоғам кўзингга кўринмайди. Сенга рўпара бўлмайди. Юрсанг-чи, бўлиб турган ишни бузмай!..

Ниғмат сўнгги гапларини шу қадар куйиниб гапирдики, ҳатто, Мунисанинг раҳми келиб кетди. «Бечорагинам-ей, — кўнглидан ўтказди у, — Иккаламизнинг бахтимизни ўйлаб куйиб-пишса-ю, мен буерда нозланиб ўтирсам… Бораман… Дунёнинг нариги чеккасига бўлсаям бораман… Севгим учун, бахтим учун курашаман…»

— Бўпти, — деди Муниса Ниғматга ёқимли жилмайиш қилиб, — ҳозир кийимимни алмаштириб, ойимга айтаман-у, чиқаман…

Ниғмат қиз ортидан кулимсираганча қараб қолди.

 

ХЎРЛИК

 

Улар жин кўчалардан ўтиб то кўзланган манзилгаетиб келгунларича қоронғи тушиб қолди. Ниғмат тўрт қаватли эски уй рўпарасида тўхтаб, нафас ростлаган бўлди-да, Мунисани қўлиданетаклаб қоронғи подъездга бошлади… Ташқари эшик очиқ экан. Олдинма-кетин ичкарига киришди. Квартирада негадир жўрабоши Ҳайбатилладан бўлак ҳеч зоғ йўқ эди. У Мунисани кўрди-ю, жундор, сергўшт гавдасини намойиш қилмоқчидек бирпас керишиб турди. Шу аснода қизни ҳам бошдан-оёқ кузатишга улгурди.

— Опоқ қиз, Ниғмат сенга ким бўлади?.. — Ҳайбатилла эринмай бориб жавон устидаги қўл телефонини олиб келгандан сўнг Мунисани саволга тутди.

Қиз бундай саволни кутмаганди. Довдираб қолди. Бир Ниғматга, бир ўзигаеб қўйгудек тикилиб турган эркакка қаради… Қирқ ёшни уриб қўйган хунук башара бу эркак сираям Ниғматнинг тоғасига ўхшамасди назарида… Лекин… Чиқмаган жондан умид. «Балки, мен янглишаётгандирман?..» деб хаёл қилди.

— Биз… Турмуш қурмоқчимиз… — аста шивирлади уердан бошини кўтармай (Муниса «ҳақиқатан бўлажак тоғамиз бўлса, шарманда бўлиб юрмай», деган ўйда иложи борича бошини ердан кўтармаётганди).

Бу гапни эшитган Ҳайбатилла кескин Ниғмат томон ўгирилди ва тўсатдан хохолаб юборди.

— Нима-а?.. Турмуш қурмоқчисиз?.. Ахир… Ниғмат сени аллақачон бизга сотиб юборган-ку!..

Муниса «ялт» этиб Ниғматга қаради. Йигит эса гўё ҳеч нарса эшитмаган бўлиб дераза томон кетди.

— Нима деганингиз бу? — зўрға овоз чиқариб сўради қиз. — Мени… Нимага сотади?.. Сиз… Ахир… Тоғаси экансиз-ку!..

— Тоғаси?.. — ҳануз кулишда давом этарди Ҳайбатилла. — Мен ҳеч қанақанги тоғасимасман. Жўрабошиман, халоскориман бунинг… Қиморда сени бой бериб қўйди, қизгина!..

Мунисанинг ранги оқариб, кўз олди қоронғилашди. Алдагани учун, қиморбозлигини, ёмон одам эканини шу пайтгача яшириб келгани учун ҳозирнинг ўзида Ниғматни юмдалаб ташламоқчи бўлди. Аммо гавдасини қимирлата олмади, оёқлари ўзига бўйсунмади. Ич-ичидан отилиб келаётган фарёдни аранг тўхтатиб, жонсизгина пичирлай олди.

— Мараз… Пасткаш…

— Майли, опоқ қиз, — дея уни юпатган бўлди Ҳайбатилла бироз жиддий тортиб, — Бўлар иш бўлган… Бизнинг кўчага кирганларнинг чиқиши жуда қийин бўлади…

— М-мен ҳозир… Милисага бораман!.. — Муниса энди деярли бор овозда йиғлаганча, титраб-қақшаб орқага тисарилди. — Номусимни оёқости қилгани учун…

— Ҳай-ҳай-ҳай!.. — Ҳайбатилла эшик томон йўнала бошлаган Мунисаниелкасидан ушлаб ўзига қаратди. Шу орада деразага орқасини берибер чизаётган Ниғматга хўмрайиб олишниям унутмади. — Номусим дейсанми?.. Демак, сени шу нарсага эришиш учун уйланаман деб ишонтирган, шундайми?.. Яхши-и… Зап вақтида айтдинг… Фақат… Милисага бориб ўтириш шартмас, ҳа!.. Ўзимиз берамиз жазосини… Қани, бу ёққа юр-чи!.. Бошидан гапириб бер-чи!..

Муниса ҳеч нарсани англамаган кўйи Ҳайбатилланинг ортидан юрди. Нариги хонада уни нималар кутаётгани эса, ёлғиз Худога аён эди.

 

«ҲУЖУМ»

 

Қирққа кириб, деярли ярим умрини қамоқхоналарда ўтказган Ҳайбатилла ҳеч нарсадан қайтмасди. Ҳамтовоқлари ҳам унинг турмалардаги «ибратли тарихи»ни яхши билганликлари учун ҳеч қачон юзига тик қарай олишмасди. Давраларда Ҳайбатилла жўрабошининг айтгани-айтган эди…

У Мунисани ичкари хонага олиб киргач, қиладиган ишларни хаёлан режалаштирди: «Демак, ҳозир қизни тотиб кўради-да, кейин «шогирд»ларга Ниғматни тинчитишларини буюради. Чунки, ўз аёлини сотган одам ҳеч қачон «разборчи» бўла олмайди…»

— Қани, опоқ қиз, бери кел-чи!.. — Ҳайбатилла ўта хотиржамлик билан кўйлагиниечиб Мунисанинг елкасидан тутди.

— Нима қиляпсиз?.. Қўлингизни тортинг!.. Мен сиз ўйлаган қизлардан эмасман… — Муниса титраб-қақшаб ўзини четга тортди.

— Ноз қилиб қаергаям борасан?.. Ахир, эркак кўрган…

— Йўқол, исқирт!.. — Овозининг борча қичқириб эшикка ёпишди Муниса. — Мен… Ҳозир одамларни чақираман!..

— Ҳали шунақами?.. — Бу қадар совуқ муомалани кутмаган эркак жонҳолатда қизни диванга итариб юборди-да, эшикни очди. — Ниғмат, буёққа кир!..

— Ҳа, ака… — Йўлакда кетма-кет сигарет тутатиб, у ёқдан-бу ёққа бориб келаётган Ниғмат Ҳайбатилланинг қаршисида пайдо бўлди.

— Манави манжалақини ушлаб тур!

— Хўп бўлади, ака!..

— Йў-ўқ!.. Йўқол!.. Тегма менга, ҳезалаклар!..

— Нима-а?.. Ҳезалак?.. — Бундай ҳақоратга кўникмаган Ҳайбатилланинг кўзлари қонга тўлди. Нима қилмоқчи эканини ҳам унутиб кутилмаганда Мунисанинг юзига мушт туширди. — Ҳезалакмиш… Кўрсатиб қўяман сенга!

Ҳайбатилла бир оғиз ҳақоратли сўз туфайли Мунисани аёвсиз тепкилайверди. Албатта, Ниғмат ҳам қараб тургани йўқ. Жўрабошига яна-да яхши кўриниш учун ўзи яқиндагина силаб-сийпалаган, ширин бўсаларга кўмган қизни калтаклашга жўр бўлди. Ҳаш-паш дегунча Муниса аъзойи-бадани қонга бўялиб, яланғоч полда чўзилиб ётар, на ўлганини, на тириклигини англаб бўларди.

— Ана энди улушингни олдинг! — дея шоша-пиша телефонни қўлига олди Ҳайбатилла. — Ажабмаски, шу баҳона ақлинг кирган бўлса…

У телефон орқали кимларгадир тегишли кўрсатмалар берди-да, индамай ташқарига чиқиб кетди. Ниғмат бўлса, унинг ортидан бир оғиз миннатдорчилик сўзини кутганча қолаверди…

 

БЕДАВО ДАРД

 

… Ўша куни тунда Муниса қандайдир анҳор бўйида, ҳаммаёғи қайрағочлар билан ўралган кимсасиз жойда ўзига келди. Моматалоқ бўлган жойлари симиллаб оғрир, юз-кўзлари, сочлари орасидаги қонлар қотиб қолганди…

Ўрнидан турди-ю… Ҳеч нарсани фаҳмлай олмади… Ҳайбатилла ва Ниғматнинг аёвсиз тепкилари сабаб ҳам хотирасидан, ҳам эс-ҳушидан айрилганини англашга қурби етмади…

Бир оздан сўнг беихтиёр қандайдир қўшиқни хиргойи қилган кўйи сочларини ёйди. Бошига муштлаб-муштлаб кўрди… Кейин… Бирдан қўшиқ айтишни бас қилди-да, овозининг борича кулиб юборди ва анҳорга кесак улоқтиришга тушди. Шу тобда анҳор ўртасида одамга, тўғрироғи жасадга ўхшаш бир нима лопиллаб оқиб ўтди. Муниса бу жасадни танимади, аммо хохолаб кулганча кетма-кет кесак улоқтираверди.

Ҳолбуки, анҳорда Ниғматнинг мурдаси оқиб кетаётганди… Қиморбоз ўртоқлари уни шундай жазолашганди…

(ҳикоя кўпчилик мухлислар талабига кўра қайта чоп этилди)

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 446 | Qo'shdi: #news, #Yangilik, #xabarlar, #новости, #newsuz, #uznews, #Yangiliklar, #ahborot, #habarlar | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Fevral 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272829
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz