ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси автомобилда ўйинчоқ қуролини кўз-кўз қилиб, Тошкент кўчаларида пойга уюштирган шахсларнинг ижтимоий тармоқларда видеолари бўйича маълумот берди.
Instagram’да тарқалган видеода тонировка қилинган Captiva’нинг ойнасидан автомат кўзга ташланади. Ички ишлар органлари томонидан ўтказилган суриштирув давомида ушбу автоматнинг ўйинчоқ қурол бўлгани аниқланди.
ЙҲХББ тарқатган видеода ушбу шахс депутатнинг ўғли экани, Бекобод шаҳрида туғилган бўлиб, айни пайтда Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида таҳсил олиши маълум қилинган.
Cobalt ҳайдовчиси эса шу йилнинг 7 январь куни Тошкент йўлларидаги хурмача қилиқларини тасвирга олган. Бу ҳам етмагандай, 21 январ куни дўсти билан биргаликда Captiva ҳамда Malibu русумли автомобилларда пойга уюштирган. Ушбу видеолар шу кунларда Instagram’га жойлангандан кейин ички ишлар органлари уларнинг изига тушган.
Аниқланишича, пойгада қатнашган Malibu ҳайдовчиси автомобиль бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлмасдан рулга ўтирган.
Айни пайтда Cobalt, Captiva ва Malibu машиналари жарима майдонларига жойлаштирилган. Уларнинг ҳайдовчилари эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилган.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|