Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор қабул қилингунга қадар амалда бўлган тўлов ставкалари бўйича 2019 йил 1 январдан ойналарнинг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун олинган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати мазкур қарорга мувофиқ жорий этиладиган янги тўлов ставкаларига мутаносиб равишда узайтирилади.
Янгиликлар қуйидагича:
"Тонировка"нинг ёруғлик ўтказувчанлик даражаси қуйидагича белгиланди:
орқа ойна (лобовой) – 100 фоизгача; орқа ён ойна (орқа эшик) – 100 фоизгача; олд ён ойнага (ҳайдовчининг ёни) – 50 фоизгача. олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см полоса – 100 фоизгача; туристик автобус, микроавтобус ва минивен ён ойналари – 50 фоизача.
"Тонировка" нархлари қуйидагича тасдиқланди:
• Орқа ойна (лобовой) учун: бепул (рухсатнома олиш шартмас)
• Олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см полоса – бепул (рухсатнома олиш шартмас)
• Орқа ён ойна (орқа эшик) учун (1 йилга):
жисмоний шахсларга - 10 баробар (2 млн 230 минг сўм); юридик шахсларга - 10 баробар (2 млн 230 минг сўм); хорижий ташкилотларга - 20 баробар (4 млн 460 минг сўм).
• Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар) (1 йилга):
жисмоний шахсларга - 50 баробар (11 млн 150 минг сўм); юридик шахсларга - 50 баробар (11 млн 150 минг сўм); хорижий ташкилотларга - 80 баробар (17 млн 840 минг сўм).
• Туристик автобуслар ҳам 50 баробар (11 млн 150 минг сўм) миқдорида.
Парда масаласида қуйидагича тартиб ўрнатилди:
III классдаги йўловчиларни ташийдиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 т дан кўп бўлган ҳамда фақат ўтириб кетишга мўлжалланган автотранспорт воситалари тушунилади.
Ички ишлар органлари тонировкага рухсат берилганлиги тўғрисида махсус эмблема (голограмма) беради ва ҳайдовчилар ушбу голограммани олд ойналарга ёпиштириб юришлари лозим;
2 ой муддатда тонировка учун белгиланган жарималар миқдори тонировка учун тўлов ставкаларига тенг бўлган миқдорда (ҳозир 5 млн 575 минг сўм эди) ўзгартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|