Янги коронавирус инфекциясини юқтирган америкалик актёр Том Хэнкс ва унинг рафиқаси Рита Уилсон ёрдамга муҳтожларга "хэнкцина" ни – ўз қон зардобларидан беришни эълон қилдилар. Бу ҳақда "Yahoo News” хабар берди.
63 ёшли актёрнинг сўзларига кўра, у ва унинг рафиқаси коронавирусга чалиниб, соғайишган. Уларнинг айтишича, уларнинг қонларида коронавирусга қарши антителалар мавжуд.
"Биз қон зардобини эҳсон қила оламизми? Ҳа, аслида, биз буни ҳозирда "хэнкцина" деб атадик. Ким ушбу нарсага муҳтож бўлса биз беришга тайёрмиз", дейди Том Хэнкс
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 март куни Том Хэнкс ва унинг рафиқасида коронавирус аниқланди. Улар 17 март куни шифохонадан чиқарилди. Квинслендда икки ҳафталик карантиндан сўнг, эр-хотин Лос-Анжелесга қайтиб келишди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 2 995 043 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 878 972 нафари соғайган, 207 000 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 1 909 071 кишини ташкил қилмоқда.