![](/_nw/49/74419084.jpg)
2018 йилда «Толибон» ҳаракати томонидан бутун дунёда амалга оширилган терактларда энг кўп одам ҳалок бўлган. Бу ҳақда Institute for Economics and Peace тадқиқот маркази томонидан тайёрланган Global Terrorism Index 2019’да эълон қилинган. Терактлар оқибатидаги қурбонлар сони бўйича «Толибон» ИШИДни ортда қолдирган.
2018 йилда «Толибон» ҳаракатининг ҳужумлари оқибатида бутун дунёда 2017 йилга қараганда 70 фоизга кўп, яъни 6,1 минг нафар одам ҳалок бўлган. ИШИД уюштирган терактлар туфайли 1,3 минг нафар одам қурбон бўлган, терактлар сони ҳам кескин қисқарган. Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, ушбу ҳолат Ироқ ҳамда Сурияда террорчилик ташкилотининг позициясига берилган қақшатқич зарбалар билан боғлиқ.
2018 йилда 15,9 минг аҳоли терактлар қурбони бўлган. Ҳалок бўлганлар сони 2017 йилдагига нисбатан 15 фоизга кам. Бироқ Афғонистонда терактлар оқибатида қурбонлар сони ҳали ҳам юқорилигича қолмоқда ва 2018 йилда уларнинг сони ошган. 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 60 фоизга кўп, яъни 7,3 минг нафар фуқаро терактлар оқибатида ҳалок бўлган. Аввал БМТ вакиллари ҳам 2018 йил Афғонистонда ҳалок бўлган фуқаролар сони рекорд даражага чиққанини маълум қилганди. Ташкилот маълумотига кўра, ушбу салбий ҳолатларнинг тўртдан бир қисми Афғонистон кучишлатар тизими ва хорижлик ҳарбийларнинг айби билан содир бўлган.
Афғонистон мудофаа вазирлигининг 2018 йил ҳолатига кўра, мамлакатда 21 та террорчилик ташкилоти аъзолари бўлган 50 мингдан ортиқ жангарилар фаолият олиб бораётгани хабар қилинган. Террорчиларнинг аксарияти «Толибон» ҳамда ушбу ҳаракат билан иттифоқдаги «Ҳаққоний тармоғи»нинг аъзолари. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|