TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида тез-тез кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеалар содир бўлиб туради. Мана, яна бир шунга ўхшаш воқеани қабул қилинг. Яқинда штатнинг Лакхнау шаҳрида дафн этилаётган 20 ёшли йигит тобутда тирилиб кетди.
Гап шундаки, 21 июн куни 20 яшар Муҳаммад Фуркан автоҳалокатга учраган. Уни оғир аҳволда хусусий клиникалардан бирига ёқизишган.
24 июн куни врачлар беморнинг оила аъзоларига хунук хабарни етказишди. Муҳаммад оламдан ўтибди. Оиласидагилар йиғи-сиғи билан жасадни уйга олиб кетишди ва дафн маросимига ҳозирлик кўра бошлашди. Аммо мўъжиза юз берди. Муҳаммадни қабрга қўйиш арафасида тобутда ётган ерида у қимирлай бошлади. Бу манзарадан даҳшатга тушганлар Муҳаммадни бошқа касалхонага олиб боришди. Врачлар айтишдики, Муҳаммаднинг мияси тирик, артериал қон босими ҳам мавжуд, юраги секинлик билан бўлса-да, уриб турибди. Демак, уни оёққа турғазса бўлади. Буёғи энди Оллоҳдан-да!
Дарвоқе, Муҳаммаднинг акаси Ирфонбекнинг гапига қараганда, улар укасини даволатиш учун хусусий клиникага 700 минг рупий пул тўлашибди. Тўлашга пуллари қолмагани заҳоти врачлар укасини ўлди деб хабар беришибди. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари ўша клиникада терговолди суриштирув ишларини олиб бормоқда.