TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ТОҒ НЕГА ЎСАДИ ВА БУНИНГ САБАБИ НИМАДА? (БИЛАСИЗМИ?..)
Дунё олимлари неча асрлардан бири бу мавзуда баҳслашиб келади. Ҳар бир олим тоғнинг ўсишига нисбатан турли фикр беради. Аммо тоғларнинг ўсишига нима туртки бўлади? Умуман, тоғ ўсиб бориши ҳақиқатми?
Албатта ҳақиқат. Тоғлар дунё яралибдики, ўсишда давом этмоқда ва улар ҳеч қачон тўхтамайди. Нега? Сабаби аён. Тоғларнинг аксарияти сейсмик фаоллик кучли ҳудудларда жойлашган. Бу ҳудудларда ер остидаги тектоник плиталар бошқа ҳудудлардагига нисбатан ернинг устки қисмига яқинроқ жойлашган. Бу балки бир сантиметрдир, балки бир неча ўнлаб метрдир, фарқи йўқ. Улар ер устки қисмига яқинлиги боис тектоник плиталар силжиганда, жойини ўзгартирганда, албатта кучли ер силкиниш ҳодисаси юз беради. Тоғларга ҳам ўша тектоник плиталар ҳукмини ўтказади. Улар йиллар, асрлар оша ернинг устки қисми томон кўтарила боради. Агар оддийроқ қилиб тушунтириладиган бўлса, қўлингизни дастурхон остига кирғазинг. Шунда матонинг қўлингиз турган жойида тахлам ҳосил бўлади. Худди ўша тахлам сиз қўлингизни ҳаракатга келтирганингиз сайин юқорига кўтарила боради. Ўша тахлам ер остидаги тектоник плиталардир. Яна бу жараённи соддалаштирадиган бўлсак, тектоник плиткаларнинг пастда жойлашганлари жуда секинлик билан юқорироқдаги плиткаларга тирмашиш орқали юқорилай боради. Бу ҳодиса эса фақат тоғли, сейсмик фаоллик кучли ҳудудлардагина кузатилади.