1. 1985-2010 йиллар оралиғида «Титаник» қолдиқларига 17 марта экспедиция уюштирилган. 5 мингдан ортиқ буюмлар юқорига олиб чиқилган.
2. Кўп маротаба «Титаник»ни юқорига олиб чиқиш режалари илгари сурилган. Аммо кейинчалик бу режадан воз кечишган.
3. «Титаник» кемасининг бу парвози биринчиси ва охиргисига айланди.
4. Узоқ йиллар кема бутунлигича сув остига ғарқ бўлган деб ҳисоблашган. Лекин кейинчалик маълум бўлдики, «Титаник» икки қисмга бўлинган ҳолда сувга чўккан экан.
5. «Титаник» кемаси ҳалокатга учраш сабабларидан бири бундай эди. Кема капитани иккинчи ёрдамчиси Блэрни ишдан бўшатган. Блэр қасдма-қасдига темир сандиқ калитини ўзи билан олиб кетган. Ваҳоланки, ўша сандиқда дурбинлар сақланарди. Агар у калитни олиб кетмаса, дурбинлар орқали катта музликни олдиндан кўриш мумкин бўларди ва кема ҳалокатга учрамасди. 2007 йили худди ўша сандиқ калити кимошди савдосида катта пулга сотилган экан.
6. «Титаник» кемаси ҳалокатига бағишланган фильм режиссёри Жеймс Кэмерон суратга олиш жараёнида кўп маротаба сув остига шўнғиган.
7. Кема бортида чўкаётган маҳал 12 та ит бўлган. Уларнинг уч нафаригина тирик қолган.
8. «Титаник» қолдиқларини ҳалокат юз бергач, орадан 73 йил ўтибгина аниқлашди.
9. Агар ҳозирги нарх бўйича ҳисобланса, «Титаник» бортидаги биринчи класс жой нархи 100 минг долларга тенг бўлган. Демак, бу жойларни энг бадавлат шахслар эгаллаган. Шуларнинг бири Жон Жейкоб Астор IV бўлиб, унинг ўша пайтдаги жами бойлиги 85 миллион долларга тенг бўлган. Агар ҳозирги даврдаги қиймат билан ҳисобланса, бу шахс ҳозир дунёдаги миллиардерларнинг бири ҳисобланарди.
10. Кема ўшанда етарлича ҳимоя воситалари билан жиҳозланмаган. Чунки мутасаддилар «Титаник» чўкмайдиган кемалар хилидан деб ҳисоблашган.
11. Статистик маълумотларга қараганда, кема ҳалокати натижасида бортдаги аёлларнинг 74 фоизи, эркакларнинг 20 фоизи тирик қолган.
12. «Титаник» 1912 йил 14 апрел куни катта музликка бориб урилиш оқибатида чўкиб кетган.
13. «Титаник»ни бунёд этиш 7, 5 млн долларга тушган ва бу иш уч йил давом этган.
14. Кема то сув остига ғарқ бўлгунга қадар черков оркестри мусиқа чалишни бас қилмаган. Шу йўл билан йўловчиларни чалғитишга ҳаракат қилишган.
15. Сўнгги маълумотларга кўра, «Титаник» 3, 8 километр чуқурликда ётибди.
16. Кема ҳалокати туфайли бортдаги 30 нафар механикнинг биронтаси ҳам тирик қолмаган.
17. Ҳалокат оқибатида жами 1513 киши ҳалок бўлган.
18. «Титаник» 29 та буғга ишлайдиган қозонлар билан жиҳозланган. Улар ишлаши учун кунига 825 тонна кўмир талаб этиларди. Демак, кема бортида йўловчилар ва экипаждан ташқари, жуда катта миқдорда кўмир ҳам бўлган. Агар шу нарса бўлмаса, балки чўкмасмиди. Буни энди худо билади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot daryo.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|