Афсонавий «Титаник» кемасининг фожиали ҳалокати сон-саноқсиз китоблар, ҳужжатли фильмлар, илмий тадқиқотларга сабаб бўлди. Ўз давирининг энг катта лайнери айсберг билан тўқнашиб, бир ярим минг нафар одами билан Атлантика уммонинг тубига ғарқ бўлди. Ҳалокатнинг асл сабаблари ҳақидаги бахс-мунозаралар ҳанузгача давом этиб келмоқда. Тахминларнинг кўп қисми бемаъни ва тутуруқсиз бўлиб, ёлғончи ва лўттибозлар томонидан уйдирма сифатида тўқиб, тарқатилган. Бироқ бир қарашда бемаъни кўринган баъзи тахминлар фактларга асосланган.
Қора дори Сузиш давомида «Титаник»нинг тўрт нафар йўловчиси бортдаги госпиталга кучли гиёҳванд модда таъсиридан даволаниш учун тушган.
1912 йилда кўпгина ривожланган мамлакатларда қора дори савдоси тақиқланган, шу боис унинг нархи қимматлашган эди. «Титаник» трюмлари (юк хонаси) да бир неча тонна қадоқланган опиум пластиналари аниқланган. Бу юк табиийки, ноқонуний йўл билан олиб кетилаётган бўлган.
Хоуп бриллианти Тахминлардан бирида айтилишича, кема йўловчилари орасидаги эр-хотинлардан бири «Титаник»да ноёб Хоуп мовий бриллиантини олиб кетаётган бўлган. Бу қимматбаҳо тош қадимдан бери лаънати билан машҳур эди. Маълум бўлишича бу олмос Ҳиндистонда ўғирланган, аввал Людовик XV (юқумли касалликдан вафот этади), сўнгра Мария-Антуанеттага (қатл қилиб ўлдирилади) ўтади. Қироличанинг қатлидан кейин бриллиантнинг изи йўқолади.
Айтишларича Хоуп бриллианти Европага кириб келганида ўзи билан бирга юқумли вабо касаллаигини олиб кирган. «Титаник»нинг ҳалокатига ҳам айнан ана шу лаънатланган тош сабаб бўлган ҳамда эгалари билан бирга уммон тубига ғарқ бўлган, деган тахминлар бор.
Миср мўмиёси Бир неча омон қолган матрослар журналистлар ва полицияга кема бортига ортилган миср мўмиёси ҳақида ғалати воқеани сўзлаб берганлар. Гўё бу сирли юкни Америкага лорд Кентервил олиб кетаётган бўлган ва у қимматбаҳо бу юк кемадаги капитан кўприкчасида сақланишини талаб қилган.
Қимматбаҳо санъат асарлари Аниқ маълумотларга қараганда, «Титаник»да таниқли рассом Жак Франсуа Блонделнинг "La Circassienne Au Bain” сурати олиб кетилаётган бўлган ва суғурта компанияси ҳаттоки унинг эгаси Морис Стефансонга 100 000$ га яқин асар пулини тўлаган. Бугунги ўлчамда бу миқдор 2 ярим миллон доллардан ошиб кетган бўлар эди.
Шуниси қизиқки, Морис Стефансон кемада ҳаддан ташқари қиммат санъат асарларининг коллекциясини олиб кетилаётган бўлганлигини маълум қилган, бироқ кейинчалик бу сўзларидан қайтган. Тахмин қилинишича, Стефансон ҳақиқатдан ҳам «Титаник»нинг юкхонасида Европанинг йирик музейларидан ўғирланган нодир санъат асарларни олиб кетаётган бўлган.
Олтин ёмбилар Ушбу сурат «Титаник» нинг баллар залида тасвирга туширилган, унда биринчи классдаги мамнун йўловчилар гуруҳ бўлиб расмга тушиш учун йиғилганлар. Сурат кеч соат 11.40 тасвирга туширилган – икки соату қирқ дақиқадан кейин кема чўка бошлаган.
Биринчи классни нуфузли бой одамлар эгаллаганлар. Чўккан кемага қилинган биринчи экспедиция ундаги бойликларни 250 миллион долларга баҳолаган. Антиквариат (қадимги, тарихий нодир буюмлар), санъат асарлари, қимматбаҳо тошлар – буларнинг барчаси экспедициянинг камера обективларига тушган, баъзи энг қиммат буюмларни эса олиб чиқишга муваффақ бўлинган.
Аммо роботлар чўккан кеманинг пастки палубасида жойлашган сейфни очишни уддалай олмадилар. Тахмин қилинишича, бу сейфда олиб кетилаётган бир тонна олтин масонлик орденининг ишончли вакилларидан бирига тегишли бўлган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|