Juma, 05.07.2024, 00:10
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 21
Mehmon: 21
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Iyun » 21 » ТИРНОҚҚА ЗОР АЁЛНИНГ АЛАМЛИ КЕЧМИШИ… (журналист билан суҳбат)

08:18
ТИРНОҚҚА ЗОР АЁЛНИНГ АЛАМЛИ КЕЧМИШИ… (журналист билан суҳбат)
— Эр-хотин фарзанд кўрмадик. Яратганнинг тирноқ беришини кута-кута анча йил бирга яшаб қўйдик. Бир неча бор шифокорлар кўригидан ўтдик. Улар эримда «айб» борлигини айтишди. Эркак ва аёлни оилада боғлаб турган ришта бола бўлар экан. Шунинг учун кўпчилик эр-хотинлар фарзанд кўришмаса ажрашиб кетишади. Аммо биз ундай қилмадик.

— Нега? Агар тақдирингизни бошқа инсон билан боғлаганингизда балки фарзанд кўрармидингиз?

— Билмадим! Иккаламиз бир-биримизга жуда боғланиб қолган эдик. Қолаверса ўзимдан кўра эримни кўпроқ ўйладим. Эрим бола кўрмаслигини эшитгач еру кўкка сиғмай қолди. Шундай пайтда мен уни ташлаб кетсам, уйидагилар яна бошқасига уйлантиришади. Агар иккинчи хотиндан ҳам бола кўрмаса, бечоранинг ҳоли не кечади? Эримга тегишли сирни ҳеч кимга, ҳатто унинг яқинларига ҳам ошкор қилмадик. Иккимиз маслаҳат қилиб, бола асраб оладиган бўлдик. Ажаб эмас, боланинг қадами қутлуғ келиб, орқасидан ўзимиз ҳам фарзандли бўлсак, деб ўзимизни қаттиқ ишонтирдик.

Бола ахтариш билан ўзим шуғулланиб, кўп сарсон бўлдим. Бир куни «Болалар уйи» дарвозаси олдида турсам бир киши билагимдан маҳкам ушлади. Ўгирилиб қарасам ёнимда ранги докадек оқарган бир қиз турарди. У ҳадик ичра:

— Мабода сизга бола керак эмасми? — деди.

— Қаерда экан, ўша бола?! — дедим юрагим орзиқиб.

— Қиз бўлса-чи?!

— Менга барибир, танламайман, бола бўлса бас!

— Ой куним яқин, узоғи билан беш-олти кун ичида туғар эканман, шифокорлар айтишди, — деди суҳбатдошим қорнидаги ҳомиласига ишора қилиб. — Илтимос, мени уйингизга олиб кетинг, кўзим ёригач, кетаман.

— Қаёққа кетар экан? Нега у боласидан кечмоқчи бўлди?

— У ҳали турмушга чиқмаган экан. Шаҳарга ўқигани келиб ҳомиладор бўлиб қолибди. Ўқийдиган жойидаги ётоқхонада турган экан, дугоналари туғишини билиб қолиб, сиғдирмай қўйишибди. Гапнинг қисқаси унинг ҳомиладорлигини ота-онаси ва яқинлари билишмас экан.

— Ўша қизнинг ким экани, қандайлиги сизни қизиқтирмадими?

— Йўқ, заррача қизиқтирмас, тезроқ туғишини кутардим, боласини ўзимнинг номимга расмийлаштириб, уни истаган манзилига кузатиб қўйишни кўзлар эдим холос. Қолаверса боланинг ўзи оёқларим остидан чиққанига қувонардим. Айрим сабабларга кўра, уни бир қариндошимизникига етаклаб бордим. Янглишган экан, орадан саккиз кун ўтиб қиз эмас ўғил туғди. Ёнида ўзим туриб, нима даркор бўлса ҳаммасини муҳайё қилдим. Шифохонадан чиққач, болага тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб уни кузатиб қўйдим. Аммо уйим қаердалигини асло билдирмадим.

— Бола асраб олганингизга яқинларингиз, эрингизнинг уйидагилар қандай қарашди?

— Чақалоқни олиб келган куним уйимиз меҳмонларга тўлиб кетди. Қайнона-қайнисингилларим, овсинларим, баримиз жам бўлдик. Шунда оппоқ йўргакли боламни — Умиджонимни кўтариб қайнонамга пешвоз чиқиб:

— Энаси, мана неварангиз, — дедим.

— Ҳм, ко-о-о-тта йигит бўлсин, — чимирилди қайнонам. Унинг пичинг аралаш гапидан «ҳаромидан бино бўлган» деган ишора сезилиб турарди.

— Вуй, кеннойи, мунча мушук боласидек, нима бало чала туғилганми? — «чақиб» олди кенжа қайнисинглим. Хуллас, етимчани ҳеч ким қўлига олмади.

— Уларнинг гаплари сизга оғир ботгандир?

— Юрагим увишиб, хўрлигим келиб кетди. Агар ўз болам, ўз жигарпорам бўлганида эди, қайнонам «туф-туф»лаб қўлига олган, қайнисингилларим бир нималар деб меҳримни товлаган бўлар эди. Афсуски, бола меники эмас, унинг томирларида ўзга бир аёлнинг, ўзга бир эркакнинг қони оқаётганди.

— Чақалоқни боқиш қийин бўлгандир-а?

— Умиджон жуда йиғлоқи чиқди. На сўрғичга кўнади, на бошқа овунчоққа. Туни билан она-бола бедормиз. Бола чир-чир йиғлайверади, унинг сари дадасининг асаби бузилиб сўкинади. Бошини тўшакка буркаб олади. Мен бўлсам болани ҳали бешикка, ҳали беланчакка солиб тебратаман, қани кўнса.

— Эрингизнинг нега аччиғи келди. Ахир унинг розилиги билан бола олдингиз-ку?!

— Ўшанда уни тушунишга ҳаракат қилдим. Аёл киши бир нимадан сиқилса, ранжиса аламини кўз ёшидан олади. Аммо эркак-чи?..

У барча ғам-андуҳни ичига ютар экан. Умиджонни кўтариб илк бора уйга кириб келган куним эрим «келдингизми?» деди-ю, болага қайрилиб ҳам қарамади. Ўшанда бола ўзиники бўлганида қандай бўларди-я, шошиб қўлига олармиди, деб унга юрак-юракдан ачиниб кетгандим…

— Болангизни бирон жойи оғригандир-да, ўшанда?

— Негадир Умиджон йиғлашдан бўшамай қолди.

— Дўхтирга олиб боринг, падар лаънатини, нимага йиғлайди, — дарғазаб бўлди дадаси бир куни.

— Бу ҳам митти одам, яшайман деб йиғлайди-да! — дедим мен ҳам тутоқиб.

Қоринчасини авайлаб силайман, кинналаб ҳам кўраман, барибир чакаги тинмайди. Уни юпантира олмай бир гал кўкрак тутиб кўрдим, у буни фаҳмлай олмади. Дўхтирга олиб борсам, ошқозон-ичак йўллари касалланган экан, ётиб даволандик. Шу митти одамчага меҳрим тушиб қолди. Уйқусиз тунлар, адоғи йўқ аллалар, буларнинг ҳаммаси менинг юрагим билан бола юраги ўртасига тўғри чизиқ тортган эди.

— Болали бўлиб, эр-хотин анча ғам-андуҳни унутгандирсизлар?

— Қани эди шундай бўлганида. Фарзандсиз юриш қанчалар оғир бўлса, уни асраб олиш ундан ҳам баттар экан. Кўчага чиқсам таниш-билишлар бир-бирига худди мени бармоқларининг учида кўрсатаётгандек туюлаверарди.

Она-бола иккимиз кўп қийналдик. Мен ҳамма ишни йиғиштириб қўйдим, бутун ихтиёрим боламда. Бола она сутини эммагани учун нимжон бўлиб қолмасин деб, турли меваларнинг шарбатини бериб кўрдим. Ҳеч эринмай оёқ-қўлларини уқалайман. Кечалари ғашлик қилиб ухламайди. Даст ўрнимдан туриб сут пишираман, бўтқасини тайёрлайман. Тонг оқариши билан унинг кўзига уйқу илинади.

… Кунлар шу зайл ўтаверди. Ниҳоят кўз қорачиғимиз икки ёшга кирди. Дўмбоққина, кўзлари тим қора суйгулик бўлди. Эндигина оналик ҳиссини, ғурурини туйиб, боламнинг келажагидан умидланиб юрганимда тўсатдан Латофат — боламнинг туққан онаси ҳақида хабар келди. У қариндошларимизникига боласини излаб келганмиш. Яхшиям улар уйимнинг қаердалигини айтишмабди. Бу хабарни эшитиб ўлаёздим, биров кўксимдан бир чимдим этни узиб олгандай эди. «Тополмайди барибир. Топса ҳам икки дунёда унга бермайман, боламни!» дердим хаёлан.

Эшитишимча, Латофат турмушга чиқмабди. Туғиб қўйгани ошкор бўлгач, ўқишидан ҳайдалибди, ота-онаси оқ қилибди. Отинг ўчгур ҳалигинақанги «касб»ни этагидан маҳкам тутиб олганмиш. Бирни қўйиб, бирни кияр, ялагани мой, худди бойвуччалардек яшаётганмиш.

— Шундай экан, бола нимага керак бўлиб қопти унга?

— Худди шу савол мени ҳам эзиб юборди. Боламга қараб бир қувонсам, онаси ёдимга тушса бир эзиламан. Хаёлимда бир кун боладан айрилиш ғамини тортадигандай бўлавердим.

«Келмас-ов, келсаям қонун биз томонда, ахир ўзи рози бўлиб боласидан кечди-ку!» дейди эрим вазмин хўрсиниб. Чунки болага эримнинг ҳам меҳри тушиб қолган эди.

Онам бўлсалар: «Ер ютгур, болани нима қилармиш, керак бўлса яна туғиб олмайдими?» дейдилар жонсараклик билан.

Бу хабар қайнона-қайнисингилларимга мойдек ёқди: «Боласини бериб юборинг, худо берса ўзингиз туғиб оласиз» дейишди. Билишмайди-ки, акалари билан мен фарзанд кўра олмайман…

Оҳу нолаларим Худога етиб, Латофат қайтиб боласини дараклатмади.

 * * *

Умиджоннинг етти ёшга кирганига ҳеч ишонгим келмасди. Кеча эмасмиди бир парча этни жонимда асраганларим, митти юракчасининг дукурлашига қулоқ тутиб яшаб кетармикин, дея қайғурганларим, бари ўтди. Биринчи синфга боришига оз қолганида кам-кўстларини бутлаш мақсадида ўзим билан бирга бозорга олиб бордим. Савдо расталарини зерикмай айланиб, кўнгилдагидек буюмларни харид қилдик. Бозордан чиқиб, катта йўлдан кетаётсак, қаршимиздан бир аёл чиқди-ю, турган ерида мисоли тошдек қотиб қолди. Аввал танимадим. Кейин онгимда «ярқ» этиб исми чақнади. Юрагим баданим узра сидирилиб тушгандай, терс ўгирилиб боламни қўлидан маҳкам тутиб, жон ҳолатда таксига чопдим. Машина йўлга тушганида Латофат ортимиздан бесўз тикилиб турарди.

Анча вақтгача ўзимга келолмай юрдим. Қон босимим ошиб кетган, икки чаккам лўқилларди. Бунинг устига ўғлим савол беришдан чарчамайди:

— Ойи, нимага ўша хотиндан қочдик, нима, у душманимизми?

Болага нима деб жавоб беришни билмай карахт эдим.

— Кейин нима бўлди, Латофат уйингиз қаердалигини билмасди, топа олмагандир?

— Бир куни кўча эшикдан биров отимни айтиб чақирди. Дарвозани очдим. Кўнглим алдамаганди. У ўша Латофатнинг ўзгинаси эди. Жонимдан-да азизроқ Умиджонимнинг волидаси эди.

— Келинг, — дедим кўнглим хушламай.

— Келдим, — деди у безрайганча юзимга тик боқиб.

Шу пайт ичкаридан болажоним югуриб чиқди. Латофат уни маҳкам бағрига босди. Болам бир унга, бир менга мўлтираб турарди. Ўша-ўша Латофат менга билдирмай келадиган бўлди. Болани совға-салом билан ақлини ўғирлаб қўйди. Охир-оқибат боламизни ўғирлаб кетди. Шундан бери эрим иккимиз нима қиларимизни билмаймиз. Иложи бўлса бизга ёрдам беринглар. Ким нима деса десину, дадаси иккимиз Умиджонни жуда соғиндик. У бизнинг фарзандимиз.

Азизанинг изтиробли сўзларини эшитар эканман, таскин тасалли беришдан ўзга чора топа олмадим. Чунки бундай ишлар билан тегишли идоралар шуғулланишади. Шуғулланишганидаям гўдаклигида ўз боласига меҳр улаша олмаган онани асло ҳимоя қилишмайди. Бир нарсага аминманки, қонун томонидан Азиза ва унинг эри ҳақ. Чунки улар онаси ташлаб кетган бир парча этни боқиб олишиб, машаққат билан улғайтиришди. Бор меҳрини беришди. Умид қиламизки, Умиджон албатта ўз ота-онасининг бағрига қайтади. Ахир туққан эмас, боққан она деб бежиз айтишмаган-ку!

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 414 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Iyun 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz