Бугунги кунда тил ўрганувчиларнинг асосий қисмини 17-35 ёш оралиғидагилар ташкил этади. Чет тилини нафақат ўқитувчи кўмагида, балки мустақил равишда ҳам ўрганиш мумкин. Бунинг учун эса озгина қунт, мустаҳкам ирода ва қатъий тартибга асосланган кун режаси бўлиши етарли.
Дунёдаги илк синхрон таржимонлардан бири бўлмиш Като Ломб асл мутахассислиги кимё фани бўлишига қарамай, 8 тилдан қийинчиликсиз таржима қилган, 16 тилда эркин мулоқот қилишни уддалаган. Унинг "Мен тилни қандай ўрганаман?” номли бесцеллер асарида хорижий тил ўрганишнинг оддий ва осон усуллари 10 та қоидага асосан келтириб ўтилган.
1. Тил ўрганиш билан имкон қадар ҳар куни шуғилланинг
Бу ҳудди спорт машғулотларидек, маълум бир тизимга асосланган машқ қилиш муддатларидан иборат бўлиши лозим. Ҳеч бўлмаганда кун давомида 10-15 дақиқани янги сўзлар ўрганиш ва қайтариш учун сарфлаш керак.
2. Ўқишни режалаштириб олинг
Агар тил ўрганишга иштиёқ вақт ўтгани сари сусайиб борса, шахсий ўқув режангизни тузиб чиқинг. Масалан, бир оз дарс қилиб сўнгра кўчада сайр қилинг ёки бўлмаса мусиқа тингланг.
3. Сўз бирикмаларидан фойдаланинг
Алоҳида сўзларни эмас, уларнинг бир-бирига қўшилган вариантини, контекст шаклида ёдлашга ҳаракат қилинг.
4. Ён дафтарча тутинг
Ён дафтарчага қўшимча сўзлар ва тайёр гапларни ёзиб боринг.
5. Хотира билан ишланг
Ҳаёлан барча кўринган нарсалар – реклама, қўшиқ сўзлари, диалоглар, газетадаги мақолаларни таржима қилишга ҳаракат қилинг.
6. Ёд олинг
Луғатдан текширилган сўзларни ёдда сақланг.
7. Ибораларни ўрганинг
Муомалада кенг қўлланиладиган сўзлар, идиома, ибора ва ҳикматли сўзларни ўрганиб боринг.
8.Назария билан чекланиб қолманг
Бунинг учун кино томоша қилинг, турли адабиёт ва газеталар билан қизиқинг, ўрганаётган тилингизда сўзлашувчи инсонлар билан мулоқот қилинг. Като ҳам рус тилини Гоголнинг "Ўлик қалблар” асари ва луғатлар орқали бошлаган экан.
9. Хатоларни тўғирланг
Хатолардан чўчиманг, ҳеч қачон ва ҳеч нимани назоратсиз қолдирманг.
10. Ўзингизга ишонинг
Хеч нимага қарамай ўрганишда давом этинг! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|