ПИЁЗНИНГ ОРГАНИЗМГА ФОЙДАСИ
Аксарият одамлар пиёз тўғрашни жуда ёмон кўради. Негаки, пиёз йиғлатади. Аммо бу хурсандчилик кўз ёшлари иншооллоҳ. Масалан, пиёз юрак, қандли диабет, саратон ва катаракта хасталикларини даволашда муҳим аҳамият касб этади.
Олимлар ўтказган тадқиқотлар натижасида пиёз айниқса юрак хасталикларига қарши фаол курашиши маълум бўлди. Айнан шу сабабли французлар юрак хасталикларига бошқа давлатлардаги фуқароларга нисбатан камроқ дучор бўлади. Чунки улар овқатга кўп пиёз солишади.
Пиёз қондаги холестеринни камайтиради. Қон томирларнинг эластик ҳолатда бўлишини таъминлайди. Артериал қон босимини меъёрий даражада сақлайди.
ИНСУЛЬТНИНГ СИЗ ВА БИЗ БИЛМАГАН БЕЛГИЛАРИ
Америкалик врачлар инсультнинг сиз ва биз билмаган белгиларини аниқлашди. Улар қуйидагилар экан:
УХЛАБ ТУРГАЧ ОЁҚ ВА ҚЎЛ БАРМОҚЛАРИ УВИШИШИ
Кўпчиликда шу ҳолат кузатилади. Аммо биз эътибор бермаймиз. Бироздан сўнг бу ҳолат ўтиб кетади. Лекин инсультнинг асосий белгиларидан бири ҳам шу бўлиши мумкин.
ТИЛНИНГ СЎЗГА АЙЛАНИШГА ҚИЙНАЛИШИ
Айрим ҳолатларда биз оддий сўзни тилга кўчиришда мушкулотларга дуч келамиз. Аммо бу ҳам инсультнинг дастлабки белгиларидан бири бўлиши эҳтимолга яқин экан.
ЮРИШ ЖАРАЁНИДА ДОВДИРАБ, ҚАЛҚИБ КЕТИШ
Ҳа, бу ҳам ҳаётда бўлиб туради. Баъзилар юриб кетаётиб мувозанатни йўқотади. Қалқиб кетади. Худди маст киши каби довдираб қолади. Афсуски, қалқиб ёки довдираб кетиш мияга бир кун келиб кучли зарба бериши ҳеч гап эмас.
ПАРИШОНХОТИРЛИК
Тез-тез энг яхши билган жумлаларни унутиб қўямиз. Агар шу ҳолат тез-тез кузатила бошласа, дарҳол врач қабулига бориш ва тиббий кўрикдан ўтиш лозим.
БОШ ОҒРИҒИ
Бош оғриғи инсультнинг асосий белгиларидан яна бири ҳисобланади. Бунга беэътибор бўлмаслик керак.
Саломат бўлинг!!!
ПАРРАНДА ГЎШТИ ХАВФЛИ ХАСТАЛИКЛАРГА ДУЧОР ЭТАРКАН
Шу кунга қадар олимлар одам организми учун қизил гўшт, яъни, ҳайвон гўшти зиён етказишини айтиб келишарди. Аммо Оксфорд университети олимлари парранда гўшти ҳам инсон ҳаёти ва саломатлиги учун зарарли эканини аниқлашибди.
Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, парранда гўштини доимий тарзда истеъмол қилиш саратоннинг бир неча турларига йўлиқишда манба вазифасини ўтаркан. Лекин олимлар бир нарсани ҳозирча аниқлай олишмади. Саломатликка айнан парранда гўштининг ўзими, ёки уни нотўғри пишириш зиён етказадими? Бу саволга яқин вақтлар ичида улар албатта жавоб топишади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|